1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
(номи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 24 январдаги 2012-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2309-1, 16.02.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 7-сон, 73-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 9 январда 2309-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 2011-40-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартиби тўғрисидаги
Низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 306-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ, кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (бундан кейинги ўринларда дафтар деб юритилади) — иш куни (смена) давомида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси хотирасига киритилган ва банк кассаларига топширилган ҳамда иш куни охирига нақд пул тушумининг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйиладиган махсус дафтардир.
2. Дафтар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб, аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб юритилади) томонидан мажбурий тартибда тўлдирилади.
7. 4-устунда жорий иш куни (смена) бошига (олдинги иш куни (смена) охирига яъни 5-устундаги) нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида кўрсатилади.
8. 5-устунда жорий иш куни (смена) охирига нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида (4 ва 6-устунларнинг йиғиндиси) кўрсатилади.
9. 6-устунда жорий иш куни (смена) якуни бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси (хотирасига киритилган нақд пул) кўрсаткичи кўрсатилади.
15. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбар томонидан бириктирилган масъул шахс дафтарнинг 1—11-устунларига киритилган маълумотларни текшириб кўриб, уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун 12-устунга имзо қўяди.
16. Дафтар тўлган (йўқолган) ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига ёзма мурожаат қилади ва дафтарни тўлдириш ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ давом эттирилади.