1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
УМУМЖАҲОН ПОЧТА ИТТИФОҚИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИГА МУВОФИҚ ПОЧТА АЛОҚАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАЙИНЛАНГАН ОПЕРАТОРНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Саккизинчи қўшимча баённомани (Женева, 2008 йил 12 август) ратификация қилиш тўғрисида» 2011 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-290-сон Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1495-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
1. Почта алоқаси миллий оператори — «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш мақсадида тайинланган оператор этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
2. «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш бўйича қўшимча вазифалар юклансин.
«почта жўнатмаларини, почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини халқаро айирбошлашни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш».
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
327-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 517-модда)