1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 10 МАРТДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2011 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-1615-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
318-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг марказий аппарати
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошидаги «такомиллаштириш» сўзидан кейин «шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш» сўзлари қўшилсин;
«иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;
еттинчи хатбошига «малакасини оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин.
«Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ»;
учинчи хатбошидаги «4-иловага» сўзлари «3-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «такомиллаштириш» сўзидан кейин «шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш» сўзлари қўшилсин;
«иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш»;
еттинчи хатбошига «амалга оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин;
«автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади»;
«е» кичик бандига «амалга оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин.