1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.10.00 Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
ЎзбекиСтон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧЕТ ДАВЛАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИЯ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ҲАМДА ЧАҚИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.01.00 Умумий масалалар]
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартибини «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги 1961 йилдаги Вена Конвенциясига ҳамда бошқа умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгилайди.
1-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.04 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан тайинланади ва чақириб олинади. Бу масалаларга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли комитети (комиссияси) билан келишган ҳолда қиритади.
[СПиТ:
1.Дипломатик (консуллик) муносабатлар / Агреман]
2-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президенти маъқуллаган дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг номзодини Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ваколатхона жойлашган мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига (ёзма) тақдим этиб, унинг розилигини (агреман) сўрайди.
3-модда.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғини тайинлаш ваколатхона жойлашган мамлакатнинг расмий розилиги олинганидан кейин амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ваколатхона жойлашган мамлакатдан жавоб олингунча дипломатия ваколатхонаси бошлиғи лавозимига номзод хусусидаги маълумотлар махфий ҳисобланади.
4-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
Фавқулодда ва Мухтор Элчи ёки Фавқулодда ва Мухтор Вакил тайинланган мамлакатга жўнаб кетгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги унга борадиган давлатининг раҳбарига топшириши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири имзоси билан тасдиқлаган ишонч ёрлиғини тайёрлайди.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.02.00 Дипломатик алоқаларни ўрнатиш, тиклаш, тўхтатиш]
Ўзбекистон Республикасининг Ишончли Вакилига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг мазкур дипломатия намояндасини қабул қилувчи мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги номига ёзилган мактуби берилади.
5-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси бошлиғи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан чақириб олинади:
б) дипломатия ваколатхонаси бошлиғи номақбул шахс (персона нон грата) деб эълон қилинганда;
в) давлатлар ўртасидаги дипломатия муносабатлари узилганда;
г) давлатлар ўртасида уруш ҳолати эълон қилинганда;
д) давлат халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқолганида.
6-модда.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.02.00 Дипломатик алоқаларни ўрнатиш, тиклаш, тўхтатиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.03.00 Консуллик алоқаларни ўрнатиш, тиклаш, тўхтатиш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналарининг бошқа аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан тайинланадилар ва чақириб олинадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
649-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й.,9-сон, 349-модда)