ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ «БИР ДАРЧА» ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек экспорт операцияларини амалга ошириш механизмини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2011 йил 1 октябрдан бошлаб «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмининг босқичма-босқич жорий этилиши тажриба тариқасида рўёбга чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир вақтнинг ўзида, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини жорий қилиш учун масъул орган этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 604-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки тегишли сертификатларни бериш учун ва «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тўловларни қабул қилиш бўйича ваколатли банклар бўлимлари учун камида икки нафар ваколатли вакилнинг фаолият юритишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йил 1 апрелгача барча хизматларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини назарда тутган ҳолда онлайн режимида экспорт операцияларни божхонада расмийлаштиришнинг бирхиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тайёргарлик чора-тадбирларини кўрсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «бир дарча» тамойили бўйича экспорт операцияларини расмийлаштириш механизмини жорий этиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига 2012 йил 1 апрелдан бошлаб онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 ноябрь,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида
1. Мазкур Вақтинчалик низом бир вақтнинг ўзида, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 604-модда)
Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш схемаси ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган.
Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларида белгиланадиган товарларнинг алоҳида тоифаларини экспорт қилиш учун қўшимча рухсатнома ҳужжатлари (лицензия, рухсатнома) олиш билан боғлиқ бўлган экспорт тартиботларини амалга ошириш механизмига жорий этилмайди.
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«бир дарча» тамойили — товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш (кейинги ўринларда сертификациялаш ва божхона расмийлаштируви деб юритилади) учун экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга оширишнинг соддалаштирилган механизми, бунда аризачи аризанинг ягона шаклини тўлдиради ва уни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «бир дарча» тамойили бўйича экспорт тартиботларини расмийлаштириш жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида (кейинги ўринларда ТИФ божхона постлари деб юритилади) фаолият юритувчи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ваколатли вакилларига тақдим этади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 604-модда)
аризачи — экспорт қилувчи ва/ёки декларант ва/ёки божхонада расмийлаштириш мутахассиси;
аризанинг ягона шакли — сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ҳужжатларни беришда аризачи томонидан тўлдириладиган шакл.
II. Сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиби
3. Аризачи экспорт қилинадиган товарларни сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ ягона шакл бўйича аризани тўлдиради.
4. ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ (кейинги ўринларда ваколатли сертификация органлари деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг вакиллари доимий равишда фаолият юритадилар.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
5. «Бир дарча» тамойили бўйича сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
6. Биринчи босқичда аризачи оладиган сертификатнинг турига қараб ТИФ божхона постларидаги ваколатли сертификация органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ягона шаклдаги аризани тақдим этади:
а) товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэкспертиза» АЖ):
(6-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Товарлар келиб чиққан мамлакатни, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган импорт қилинган компонентлар, хом ашё-материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни аниқлаш бўйича мурожаат қилинган тақдирда — юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Юкнинг божхона декларацияси нусхаси;
материаллар ва қўшилган қийматнинг фоиздаги улушини аниқлаш учун товарнинг таннархи ҳисоб-китоби;
товар позициясининг товарни қайта ишлаш натижасида юзага келган биринчи тўртта белгисидан бири даражасида ТИФ ТН бўйича ўзгаришини асослаб бериш;
сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;
б) ветеринария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси):
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
ветеринария гувоҳномаси;
сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;
в) фитосанитария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспекцияси):
Давлатлараро стандарт (ГОСТ), Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʼzDSt)га мос бўлган товарни сертификациялашни тартибга соладиган норматив ҳужжат нусхаси;
сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати.
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун уларни дарҳол кўриб чиқадилар;
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келганда уларни қабул қиладилар;
камчиликлар аниқланганда аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтарадилар.
8. Ваколатли сертификация органлари вакиллари ариза қабул қилинган кун мобайнида, экспорт учун мўлжалланган товарлардан белгиланган тартибда намуналар оладилар ва товарлар намуналарини ҳамда ҳужжатларни тегишли синов лабораторияларига ва/ёки ваколатли органларга юборадилар.
9. Экспортга мўлжалланган товарлар учун лаборатория синовлари, экспертизадан ўтказиш ва тегишли сертификатлар бериш муддати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари, кўпи билан 3 иш кунини ташкил этади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишда:
товарнинг келиб чиқиши сертификатини бериш муддати 3 иш кунидан ошмайди;
лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа тегишли сертификатларни бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
10. Лаборатория синовлари якунлари бўйича ижобий натижа олинган тақдирда ваколатли сертификация органлари вакиллари бир иш куни мобайнида аризачига бевосита ТИФ божхона постида тегишли сертификатларни берадилар.
11. Иккинчи босқичда аризачи экспорт учун мўлжалланган товарларни божхонада расмийлаштириш учун давлат божхона хизмати органлари ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда назарда тутилган товарларни экспорт қилишга доир контрактларни ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 414-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 604-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
14. Давлат божхона хизмати органи ходими экспорт қилинадиган товарларнинг юклаб жўнатишга тайёрлигига қараб, уларни ва транспорт воситаларини божхона текширувидан ўтказади, шунингдек экспорт қилинадиган товарларни ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини бир иш куни мобайнида амалга оширади.
15. Ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан мазкур Вақтинчалик низомнинг 6 ва 11-бандларида кўрсатилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
16. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан ягона шаклдаги аризада илгари баён қилинмаган янги эътироз билан даъво билдирилишига йўл қўйилмайди.
III. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
17. Аризачидан сертификация ва божхонада расмийлаштириш ҳужжатлари ваколатли сертификация органлари ҳамда давлат божхона хизмати органлари томонидан бутун иш куни (соат 9:00 — 18:00) давомида қабул қилинади.
18. Мазкур Вақтинчалик низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари
РЎЙХАТИ
Божхона постлари номи
Пост коди
Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
«Нукус» ТИФ
35002
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
«Андижон» ТИФ
03011
Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси
«Бухоро-2» ТИФ
06006
Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси
«Жиззах» ТИФ
08004
Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси
«Қашқадарё» ТИФ
10001
Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси
«Тинчлик» ТИФ
12001
Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси
«Наманган» ТИФ
14010
Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси
«Самарқанд» ТИФ
18005
Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси
«Гулистон» ТИФ
24009
Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси
«Термиз» ТИФ
22005
Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси
«Чирчиқ» ТИФ
27014
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси
«Водий» ТИФ
30003
Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси
«Урганч» ТИФ
33007
Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси
«Тошкент-товар» ТИФ
26002
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси