1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VII сессиясида билдирилган таклифлар ва мулоҳазаларга мувофиқ ҳамда республикани ривожлантиришнинг етилган масалаларини зудлик билан пайсалга солмай ҳал этиш, халқ хўжалигининг аҳоли турмуш таъминоти билан боғлиқ бўлган барча тармоқлари ишини яхшилаш зарурлигини эътиборга олиб, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси барча комплексларининг ишларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни) нинг 120-моддасидан келиб чиқиб:
юқорида қайд этилган барча масалаларга бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вице-президенти ўртоқ Ш.Р.Мирсаидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 4 октябрь,
ПФ-269-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 12-сон, 282-модда)