1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 24 АВГУСТДАГИ ПФ-4354-СОН ФАРМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ ПҚ-1604-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 ноябрь,
294-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низом 14-бандининг йигирма олтинчи хатбошидаги «корхоналарини очиш ва уларнинг» сўзлари «корхоналарининг» сўзи билан алмаштирилсин ҳамда «шунингдек полиграфия асбоб-ускуналарини сотиб олиш, сақлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й. 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар:
барча корхоналар ва ташкилотлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ташқари) — тушум республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқ бўлганда;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари — тушум республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ортиқ бўлганда нақд пул тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали ҳар куни топширишга мажбурдирлар.
Кўрсатиб ўтилган миқдорлардан кам миқдордаги ҳар кунлик нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали ёки банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 3-банди чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 16-модда) 7-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низом «Умумий қоидалар» бўлимининг олтинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз келтирилган» ҳамда «бундай спиртни келтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига эга бўлмаган» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
б) учинчи хатбошидаги «ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиш жараёнида» сўзлари чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йил ҳосили мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари белгиланган савдо ва нақд тушумни топшириш қоидалари бузилишининг солиқ органлари томонидан аниқланган ҳоллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаттиқ чоралар кўрсинлар».
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида» 2002 йил 21ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«хусусийлаштирилган савдовахизматлар кўрсатиш соҳаси объектларининг даврида фаолият йўналишини ўзгартириш хусусийлаштириш шартномаларибўйича мажбуриятларнинг амал қилиш муддати ана шундай шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;
якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари»;
«26. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг ўзи импорт қилган товарларни сотиш якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтишининг (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
41-банддаги «рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади»;
47-банддаги «рухсат гувоҳномаси қоида бузилишлари бартараф этилгунга қадар олиб қўйилиши мумкин» сўзлари «савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида корхона тўғрисидаги маълумотларни (матбаа корхонасининг (унинг муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, матбаа фаолияти амалга ошириладиган жойнинг манзилини, боғланиш телефонлари рақамларини, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақамини) Ички ишлар вазирлигига матбаа корхонасини ҳисобга қўйиш учун юборади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
22-банднинг иккинчи хатбошидаги «савдо фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг» сўзлари «якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банддаги «Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома» сўзлари «Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
95-банддаги «қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига рухсатнома» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илова (Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари)да:
15-банддаги «улар тегишли туман (шаҳар) давлат санитария назорати хизматлари билан келишиб олинади» сўзлари чиқариб ташлансин;
17-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо қилишга ва кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сотишга рухсатномани» сўзлари «якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 45-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Муҳандислик жиҳатидан таъминлаш бўйича юкламаларни ўзгартирган ҳолда соҳасини ўзгартириш ва реконструкция қилишда муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш юзасидан техник шартларни олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (I ва II қисмлар) ушбу Низомнинг 491-498 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади»;
в) 48-банднинг биринчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати» сўзлари «туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўйича тегишли бошқармаси (бўлими)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«491. Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни 3 иш куни мобайнида беришади.
Фойдаланувчи ташкилотлар томонидан техник шартларни бериш бепул амалга оширилади.
Техник шартларни бериш имконияти бўлмаган ҳолларда фойдаланувчи ташкилотлар 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асосланган рад этиш ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб жўнатади.
Инспекция томонидан техник шартларни бериш рад этилишининг асосланганлиги ўрганилади.
Рад этишнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни фойдаланувчи ташкилотга қайтаради, у рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини 3 иш куни мобайнида ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосланган тақдирда Инспекция рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай бу тўғрида аризачига ёзма равишда хабар қилади. Бунда аризачининг розилигига кўра техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.
492. Инспекция бир кун муддатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли буюртманома беради, унга туман (шаҳар) ҳокимининг турар жой бўлган бинони нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш юзасидан техник шартларни илова қилади.
493. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ушбу Низомнинг 493-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Инспекция томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди.
494. Инспекциянинг буюртманомаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг турар жой биносини нотурар жой бино тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамда тегишли туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар)ни ишлаб чиқади.
496. Архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартларнинг белгиланишига қуйидаги лойиҳалар бўйича йўл қўйилмайди:
улар бўйича технологик ресурс тугаган ва объектни реконструкциялаш ёки соҳасини ўзгартириш талаб қилинмайдиган технологик ёки муҳандислик ускуналари бирлигини таъмирлаш ва алмаштириш лойиҳаси бўйича;
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида:
а) 8-бандда «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «тасдиқланадиган» сўзи «тузиладиган» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати органлари билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди ўн олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда):
в) 1-илова (Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низом)да:
«8. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида, лекин ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган муддатда амал қилади.
Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига кетган тақдирда, у чет элда бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши керак»;
11-банддаги «ва импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасини» сўзлари «ва рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) карточкаси»;
15-банддаги «Низомга 4-илова» сўзларидан кейин «шунингдек рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботлари карточкасининг махсус ажратилган четига рўйхатдан ўтиш муҳрини қўяди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги масъул шахслари имзоси билан рўйхатдан ўтишнинг тартиб рақами ва санасини кўрсатади» сўзлари қўшилсин;
22-банднинг олтинчи хатбошидаги «импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси билан» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг изоҳидаги «импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасисиз» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасисиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 4-иловада «Tashqi iqtisodiy aloqalar agentligi» ва «Aqency for foreign economic relations» сўзлари тегишли равишда «Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiylar va savdo vazirligi» ва «Ministry for Foreign Economic Relations, Investment and Trade» сўзлари билан алмаштирилсин;
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
ўн иккинчи хатбошидаги «ушбу маълумотлар ва материалларнинг Инспекциянинг тегишли розилигисиз тўпланишига йўл қўймаслик» сўзлари чиқариб ташлансин;
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида:
а) 21-бандда:
биринчи хатбошидаги «тасдиқлаш учун» ва «белгиланган номенклатурадаги юклар гуруҳини ташувларнинг муфассал асосий ойлик режалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 24-банд чиқариб ташлансин;
в) 30-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 31-банднинг «а» ва «в» кичик бандлари чиқариб ташлансин;
д) 33-банд чиқариб ташлансин;
е) 46-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Юкни ташиганлик учун темир йўлга барча тўловлар юкни ташишга қабул қилгунгача жўнатаётган темир йўл станциясига ёхуд юкни бергунгача юк етказиб бериладиган темир йўл станциясига ўтказилиши керак»;
ё) 80-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ж) 88-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш Қоидаларининг 44-банди учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):
а) Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни ваколатли органлар билан келишиш аҳоли пунктларида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан, қолган ҳудудларда эса — туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан бир жойнинг ўзида амалга оширилади»;
«Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида объектларни жойлаштириш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини ҳисобга олмасдан, бир ойдан ошмайдиган муддатда, тегишли равишда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 августдаги 189-сон ҳамда 2009 йил 22 январдаги 16-сон қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар, шунингдек Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи инфратузилмаси ва сервис объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси томонидан амалга оширилади»;
19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан бажарилган аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишларининг ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғининг (АПЗ-I ва АПЗ-II) қиймати туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан тайёрланадиган ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишларини бажариш шартномасига киритилади»;
қуйидаги мазмундаги 331-334-бандлари қўшилсин:
«331. Туман (шаҳар) ҳокимининг лойиҳалаш учун ер участкаси танлаш тўғрисидаги қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) бир кун муддатда техник шартларни олиш юзасидан газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларига буюртманома беради.
Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни 3 иш куни мобайнида берадилар.
Фойдаланувчи ташкилотлар томонидан техник шартларни бериш бепул амалга оширилади.
Техник шартларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда фойдаланувчи ташкилотлар 3 иш куни мобайнида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) га рад этиш сабаблари ва аниқ қонунчилик нормалари кўрсатилган ёзма жавобни юборадилар.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан техник шартларни беришни рад этишнинг асосланганлиги ўрганилади.
Рад этишнинг асосланмаганлиги аниқланган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ҳужжатларни фойдаланувчи ташкилотга қайтариш ҳуқуқига эга, фойдаланувчи ташкилот 2 иш куни мобайнида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосланган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай бу тўғрида аризачига ёзма равишда хабар қилади. Бунда аризачи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи қонунчиликда назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.
332. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан техник шартлар берилган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди.
333. Архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартларнинг белгиланишига қуйидаги лойиҳалар бўйича йўл қўйилмайди:
мавсумий ишлар ва узоқ жойлардаги чорвачилик учун вақтинчалик иморатлар ва маиший бинолар бўйича;
амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги (кўпи билан 300 куб.м) объектлар бўйича.
Архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар)ни ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан тўлов асосида, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари учун — энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган суммада тўлов тўланган ҳолда амалга оширилади.
Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан ошмайдиган суммада белгиланади.
Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, объектнинг мураккаблик тоифасига қараб белгиланади.
334. Белгиланган муддатдан кечикмай, лекин қонунчиликда белгиланган миқдорда олдиндан ҳақ тўлангандан кейин ишлаб чиқилган техник шартлар ва геодезия-топография карталари билан биргаликдаги архитектура-режалаштириш топшириғи Инспекцияга тақдим этилади»;
б) Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
12-банднинг учинчи хатбошидаги «суғориладиган ерга» сўзлари «қишлоқ хўжалиги ерларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди бешинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ер участкаси танлаш тўғрисидаги материалларга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўттиз саккизинчи ва ўттиз тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда) 4-илованинг 1-банди «а»—«ж» ва «ц» кичик бандлари чиқариб ташлансин.