1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1993 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Истеъмол моллари ва хизматларнинг нархлари тўхтовсиз ўсиб бораётган шароитда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
1. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 3.000 сўм миқдорида белгилансин ёки ишловчиларнинг мансаб окладлари 1.2 баравар оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ҳозирги вақтда берилаётган барча турдаги пенсияларнинг миқдори 30 фоиз оширилиб, меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 3.250 сўм қилиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
4. Олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари, кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган техникумлар ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,2 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларни оширишга мазкур Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
6. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлари ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
7. Хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ушбу мақсадларга ўзларининг маблағ манбаларини қидириб топишларига қараб мазкур Фармонда белгиланган меҳнат ҳақининг энг оз миқдорини жорий этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таьминловчи чоралар кўрсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 18 март,
ПФ-580-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 3-сон, 154-модда)