1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1994 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1994 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақининг энг кам миқдори ойига 30.000 сўм-купон қилиб белгилансин, иш ҳақи шунга мувофиқ равишда оширилсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
фуқароларнинг солиқ ундирилмайдиган даромадининг энг кам миқдори ойига 30.000 сўм-купон қилиб белгилансин;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
меҳнат пенсиясининг энг кам миқдори ойига 32.450 сўм-купон қилиб белгилансин, ҳозирги вақтда амалдаги барча пенсия турлари миқдори шунга мувофиқ равишда оширилсин.
2. Олий ўқув юртлари талабалари, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўртача 1,2 баравар кўпайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.02 Овқатланиш учун компенсация тўловлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси]
1994 йил 1 январдан бошлаб талабалар ошхоналари ва буфетларида тушлик овқат қийматидан 50 фоизлик чегирма ўрнига ҳар бир талаба (ўқувчи)га ойига 10.000 сўм-купон миқдорида пул компенсацияси белгилансин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги мазкур Фармонда белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф жадвали разрядларига мувофиқ равишда ходимларнинг мансаб маошларини, шунингдек, пенсиялар миқдорини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
4. Бюджет ҳисобидан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимлари иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдорини ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва ижтимоий суғурта жамғармаси маблағи ҳисобидан қоплансин.
5. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналарга ва ташкилотларга даромад манбаларини қидириб топишга қараб иш ҳақини мазкур Фармонга мувофиқ ошириш, даромадлар вақтинча етарли бўлмаган тақдирда эса, банк муассасалари томонидан шу мақсад учун бериладиган кредит ҳисобидан ошириш тавсия этилсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 31 декабрь,
ПФ-724-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 36-модда)