1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1993 ЙИЛ 1 ДЕКАБРДАН ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. 1993 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилиб, иш ҳақининг энг кам миқдори 24.300 сўм-купон;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорини 1,5 баравар кўпайтириб, меҳнат пенсиясининг энг кам миқдори ойига 26.300 сўм-купон қилиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,5 баравар оширилиб, бунда талабалар ошхоналари ва буфетларидаги тушликлар қийматидан 50 фоизли чегирма сақлаб қолинсин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар, бунда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ушбу Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига амал қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги пенсиялар миқдори ушбу Фармонга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ даромад манбаларини қидириб топишларига қараб, бундай манбалар вақтинча етарли бўлмаганда эса банк муассасалари томонидан аниқ мақсадни кўзлаб бериладиган кредитлар ҳисобига меҳнат ҳақини ошириш тавсия этилсин.
7. Ушбу Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 22 ноябрь,
ПФ-688-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 11-12-сон, 393-модда)