1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХАЛҚАРО ҚАРИЯЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РЕСПУБЛИКАНИНГ КЕКСА ФУҚАРОЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кекса фуқароларнинг ёш авлодни тарбиялаш ишидаги катта хизматлари, уларнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини қарор топтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун, шунингдек Халқаро қариялар куни муносабати билан:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига ўзларида ишловчи пенсионерларни улар олаётган ойлик пенсиянинг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантириш тавсия қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
2. Ушбу Фармонни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатлар ишламайдиган пенсионерлар бўйича республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳисобидан тенг улушларда, ишловчи пенсионерлар бўйича эса кимга бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ҳамда ташкилот маблағлари ҳисобидан қоплансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан биргаликда 1993 йилнинг 7 октябригача ушбу Фармонда кўзда тутилган пул мукофотларини тўлаш тартиби ва муддатларини аниқласин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий суғурта жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур мукофотнинг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 октябрь,
ПФ-671-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 10-сон, 375-модда)