2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикамиз давлат мустақиллиги ва демократик жамият қурилиши жараёнида ёшларга таълим-тарбия бериш, малакали мутахассислар тайёрлашда ўқитувчилар, тарбиячилар ва бошқа педагог ходимларнинг хизматларини ҳамда мавқеини инобатга олиб:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.28.00 Дам олиш ва байрам кунлари]
1. «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими ходимлари куни» этиб октябрь ойининг биринчи якшанбаси белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ, ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 октябрь,
ПФ-670-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 10-сон, 374-модда)