ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Уй-жойларни хусусийлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш шароитида республика коммунал хизматлари ишини такомиллаштириш, кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати учун маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида:
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 181-модда)
4. 1994 йилнинг 1 январигача мулк эгалари билан уй-жойларни ижарага олувчилар ва коммунал-фойдаланиш ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ҳисоб-китобларнинг шартномавий тизимига ўтказиш зарур деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
Аҳолининг кам таъминланган табақаларини ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни назарда тутган ҳолда, уларга давлат дотацияларининг аста-секин, босқичма-босқич камайтирилишини инобатга олиб, уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва коммунал хизматларга давлат томонидан бериладиган бундай маблағлар сақлаб қолинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг шартномавий тизимини жорий этиш масалаларига доир қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июлдаги 363-сонли «Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисобот-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтиш тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 июлдаги 371-сонли «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорларига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 15 июль,
ПФ-617-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 278-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 181-модда)