1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1993 ЙИЛНИНГ 1 ИЮНИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ, БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРИНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ҲАМДА РЕСПУБЛИКАНИНГ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Меҳнат ҳақини ошириш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, бошқа минтақаларга нисбатан арзонроқ нархдаги моллар ва буюмлар анча миқдорда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида:
1. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 7500 сўм;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 8125 сўм қилиб белгилансин, ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турлардаги пенсияларнинг миқдорлари 2,5 баравар оширилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 2,5 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар]
3. Болали оилаларнинг ижтимоий нафақалари 2 баравар оширилсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақини, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни оширишга мазкур фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
5. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлар ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
6. Қўшимча қийматга белгиланган солиқнинг 6 фоизи корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдирилиб, улар меҳнатга ҳақ тўлашни кўпайтиришга сарфлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 13 сентябрдаги ПФ-648-сон Фармони таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 355-модда)
7. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналарга, ташкилотларга, муассасаларга ўзларининг даромад манбалари ҳисобидан иш ҳақининг янги энг оз миқдорларини жорий этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашни ошириш, даромад манбалари чекланган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсадни кўзлаб берадиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, тижорат банклари корхоналарни, ташкилотлар ва муассасаларни йиллик 3 фоиздан ошмайдиган тўлов шарти билан 45 кун муддат ичида зарур кредит маблағлар билан таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналарига, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
9. 1993 йилнинг ҳосилидан бошлаб пахта — 4,3 баравар, чорва ва сутнинг, шунингдек давлат буюртмаси ҳисобига сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари айрим турларининг амалдаги харид нархлари ўрта ҳисобда 2 баравар оширилсин.
1993 йил ҳосилидан бошлаб шоли, помидор, карам, сабзи ва олмага эркин (шартномавий) нархлар белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
10. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб қатъий ёки тартибга солиб туриладиган нархлар ва тарифлар бўйича аҳолига сотиладиган озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат моллари ва хизматларнинг чегараланган чакана нархлари ўрта ҳисобда 2 баравар оширилсин.
11. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармоннинг белгиланган муддатларда рўёбга чиқарилишини таъминловчи тегишли қарорлар қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 май,
ПФ-607-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 272-модда; 1993 й., 9-сон, 355-модда)