1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ ПҚ-1604-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига мувофиқ 2011 йил 1 сентябрдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тегишли рухсат берувчи тартиботлар бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
2011 йил 1 ноябргача биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактларини киритиш ва уларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш учун модул ишлаб чиқсин;
2011 йил 1 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятига, Республика универсал агросаноат биржаси» масъулияти чекланган жамиятга, «Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятига ва «Oʼzbekiston yarmarkasi» очиқ акциядорлик жамиятига, кейинчалик республикада янгидан ташкил этилаётган барча биржаларга ва ярмарка ташкилотларига биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактлари бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига кириш имконини берсин.
3. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти, Республика универсал агросаноат биржаси» масъулияти чекланган жамият, «Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Oʼzbekiston yarmarkasi» очиқ акциядорлик жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига уланишни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 20 октябрь,
284-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«2. Валюта маблағларидан фойдаланиши устидан назорат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида амалга оширилади»;
«17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин божхона хизмати томонидан тасдиқланган Товарлар келтириш карточкаси (3-илова) импорт қилувчи корхонага берилади»;
з) Импорт контрактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш Схемасида (Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга илова):
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«4. Валюта назорати бўлими тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва рад этиш учун асос мавжуд бўлмаган тақдирда контрактга импорт контрактларини рўйхатга олиш журнали бўйича тартиб рақами беради ҳамда божхона хизматининг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган контрактни қайтаради»;