1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш ва унинг ижтимоий ночор гуруҳларга тегишли болаларга ва уларнинг оилаларига ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатишга доир фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Молия вазирлигининг:
муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини модернизация қилиш, ногирон болалар учун махсус сузиш бассейни қуриш ва зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан қўшимча жиҳозлаш йўли билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлашни;
2012 — 2014 йиллар мобайнида Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Марказнинг минтақавий филиалларини босқичма-босқич ташкил этишни назарда тутувчи 1-иловага* мувофиқ Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Марказнинг минтақавий филиалларини жойлаштириш учун 1-иловада* кўрсатилган муддатларда тегишли бинолар ажратсинлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда қурилиш ишларини молиялаштириш ҳамда зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар харид қилиш учун хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан ихтиёрий мурувват ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ ходимлари сонининг 4 нафарга кўпайиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун жорий йилда зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2012 йилдан бошлаб эса — ушбу харажатларни қоплаш ҳамда Марказнинг ташкил этилаётган минтақавий филиаллари таъминотига республика бюджетининг таълим соҳасига йўналтириладиган маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин.
5. Марказ, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар ҳамда ҳар ярим йиллик якунларига кўра Вазирлар Маҳкамасига Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 сентябрь,
267-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «65» ва «36» рақамлари тегишли равишда «69» ва «40» рақамлари билан алмаштирилсин.