1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Қарори
ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРДА ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 август,
56-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Б. ЗИЛЯЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 август,
28-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 25 августдаги 56, 28-сонли қарорига ИЛОВА
Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 108-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда лизинг берувчилар деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидалар талаблари лизинг берувчиларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари бундан мустасно.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўлган ёки мижозни ҳақиқий назорат қилувчи жисмоний шахс ёхуд мижоз томонидан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошираётган юридик шахс;
ички назорат — лизинг берувчиларнинг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича фаолият;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
мижозни идентификациялаш — лизинг берувчилар томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида лизинг берувчилар томонидан шубҳали деб топилган, содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларнинг амалга оширилишида лизинг берувчида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади);
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
2. Лизинг берувчилар ички назоратининг мақсади қуйидагилардан иборат:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
лизинг берувчи фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
лизинг берувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лизинг фаолиятини амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
бенефициар мулкдорларни, шунингдек лизинг фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк манбаларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;
мазкур Қоидаларнинг 20-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
лизинг берувчилар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилганлиги ёки амалга оширишга уринишлар ҳақидаги, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
лизинг берувчи фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида лизинг берувчилар мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс тайинланади (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади).
Масъул шахс лизинг берувчининг буйруғи билан тайинланади ва буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
олий маълумотга ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлиш, олий маълумотга эга бўлмаганда эса ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлиш;
5. Лизинг берувчиларнинг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
6. Лизинг берувчилар ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмай тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари шарт.
Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда, лизинг берувчи беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиши лозим.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай лизинг берувчи ташкилотларнинг масъул шахслари ҳақидаги маълумотларни Департаментга тақдим этади.
Ҳисобот йили давомида масъул шахслар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лизинг берувчилардан ўзгаришлар ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қўшимча равишда Департаментни хабардор қилади.
8. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
лизинг берувчининг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади (тасдиқлайди);
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
ички назорат тизимини ташкил этиш ва ўрнатилган тартибда мониторинг ва назорат ўтказилиши давомида лизинг берувчи фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича);
қонунга мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
10. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларни кўриш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш;
Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини ошириш ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида мунтазам равишда бир йилда камида бир марта Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.
операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа юзага келганида;
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.
131. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда лизинг берувчилар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларни кўришлари лозим.
132. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
мижоздан унинг пул маблағлари манбаси ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
тузилган лизинг шартномалари таҳлили орқали мижоз билан иш муносабатларининг мониторингини амалга ошириш.
(131 ва 132-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
14. Мижозларни лозим даражада текшириш лизинг фаолияти амалга оширилишининг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Бинефицар мулкдорни аниқлаш мақсадида лизинг берувчи мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
16. Мижозни янада батафсилроқ ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
мижознинг бошқарув органларининг тузилмаси ва уларнинг ваколатларига;
17. Лизинг берувчилар мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг аввалги лизинг берувчи билан бўлган ўзаро муносабатларини ўрганиш;
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;
бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга мажбурдир.
Мижозларни лозим даражада текшириш учун керак бўлган идентификация ва бошқа маълумотлар, лизинг берувчилар томонидан камида бир йилда бир марта янгиланиб туриши керак.
18. Мижозни идентификациялаш жараёнида лизинг берувчилар бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан асосланган ва зарур чора-тадбирларни қўллаши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарори (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
19. Лизинг берувчилар мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини берадилар.
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.
192. Лизинг берувчи аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
193. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, лизинг берувчи зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Лизинг берувчи барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот лизинг берувчининг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
194. Лизинг берувчи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда лизинг берувчи:
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши лозим.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Лизинг берувчи бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.
(III1 боб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
20. Қуйидаги ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишнинг сабабсиз рад этилиши;
мижознинг амалга оширилаётган битишувга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
операцияни амалга оширишда мижоз қаттиқ туриб олган асосланмаган шошма-шошарлик;
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотнинг тақдим этилиши;
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
операция бажарилган кунда энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан юқори суммада бўлган қайтариладиган шаклдаги лизинг операциялари амалга оширилса;
мулк ёки асбоб-ускуна билан боғлиқ катта миқдордаги лизинг операцияларининг нархлари бозор коньюнктурасидан ўзгача бўлганда ёки бу операциялар бажарилишидан манфаат кўзланса;
лизинг тўловларини асоссиз равишда ошиб кетиши;
лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловларини тўлиқ ёки қисқа муддат ичида (уч ойдан ошмаган ҳолда) тўланиши ҳамда ушбу пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари номаълум бўлганда;
лизинг шартнома шартларидаги мажбуриятлар ҳамда тўловлар, учинчи шахслар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлса;
(20-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
амалга ошириш мақсади қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битишувларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.
21. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
22. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.
Бундай ҳолларда лизинг берувчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан лизинг берувчи тўхтатилган операцияни амалга оширишга киришади.
221. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
24. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар лизинг берувчилар томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақида ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
25. Лизинг берувчилар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.
ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи мижознинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарори (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
27. Лизинг берувчилар пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини шу жумладан, иш ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
28. Лизинг берувчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда бундан манфаатдор бўлган бошқа жисмоний ва юридик шахсларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этилган уларнинг операциялари тўғрисидаги хабарларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилишга ҳақли эмаслар.
Лизинг берувчилар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
281. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва ҳ.к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.
282. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(281-282-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 27, 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2265-1, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 187-модда)
29. Мазкур Қоидалар талабларига лизинг берувчилар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Департамент билан ҳамкорликда амалга оширилади.
30. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар лизинг берувчиларнинг барча ходимларига етказилиши лозим.