1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.08.00 Валюта ва валюта бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
«ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КЕЛИШИ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ ПФ-1979-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сонли «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Божхона режимини янада эркинлаштириш мақсадида:
1. 2001 йилнинг 1 июлидан бошлаб жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларидан улар олиб келган нақд хорижий валютанинг 10000 AҚШ долларидан зиёд қисмидан бир фоиз миқдорида бож тўлови олиниши бекор қилинсин.
2. «Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 20 мартдаги ПФ-1979-сон Фармони 2-бандида:
биринчи хатбошидаги «10 минг АҚШ долларига тенг миқдорда» деган сўзлар олиб ташлансин;