1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.02.00 Дипломатик алоқаларни ўрнатиш, тиклаш, тўхтатиш]
1. Бир-бирига мос келувчи миллий телетиббиёт тизимларини яратишда ва уларни янада ривожлантириш ҳамда фойдаланишда МДҲда қатнашувчи давлатлар ҳамкорлиги тўғрисида 2010 йил 19 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.