1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИ ВА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқаришда, аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш ва уларни комплекс қуришда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш, шунингдек Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 июль,
222-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ҳисоб беради.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга амал қилади.
3. Инспекция «Давархитектқурилиш» қўмитаси таркибига киради ва ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилади.
4. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;
лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар;
қурилиш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар;
қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларида уларни амалга ошириш технологияси талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
б) қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
в) объектда қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;
г) ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
д) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишларида мажбурий равишда қатнашиш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;
е) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасидаги норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ва унда қатнашиш;
ж) қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш.
6. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги назорат функцияларини бажаради:
ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишига риоя қилинишини;
лойиҳа ҳужжатларига қурилиш жараёнида киритилаётган ўзгартиришларнинг норматив талабларга мувофиқлигини;
лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларида — ишлар ва хизматларни бажарувчиларда лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган лицензияланадиган турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияларнинг мавжудлигини;
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифатини ва уларнинг қурилиш нормалари ва қоидаларига, норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан қурилиш объектида ижро ҳужжатлари юритилишини;
қурилиш объектида норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган синовлар, суратга олишлар ва ўлчашлар ўтказилишини;
объект қурилишида қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига мувофиқлигини;
қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини танлаб назорат қилади;
б) бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларининг авария ҳолатларини ва авариялари сабабларини текшириш бўйича техника комиссияларининг ишларида қатнашади;
в) шартнома асосида мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини уларни тиклаш ёки реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан текширади ва тегишли хулосалар беради;
г) қурилиш маҳсулотларининг сифатини таъминлаш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш масалалари бўйича давлат бошқа ваколатли органлари, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
д) техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талаблари, қурилиш нормалари ва қоидалари бузилишига йўл қўйган ташкилотлар ва корхоналарнинг архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ҳамда қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида «Давархитектқурилиш» қўмитасига таклифлар киритади;
е) лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги қонун бузилишлари учун жарималар солиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ қарор қабул қилади;
ж) назорат натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, қурилиш сифатини яхшилаш ва қурилиш материалларидан оқилона фойдаланиш бўйича норматив талабларни, методик ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
з) «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда сифатга оид халқаро талабларга мувофиқ қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб боради.
7. Қурилиш тугаллангандан кейин Инспекция буюртмачига бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Хулоса Объектни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиясининг далолатномасига илова қилинади.
а) Инспекцияда рўйхатдан ўтказилган объектларда тўсқинликсиз бўлиш ва назорат функцияларини амалга ошириш;
б) Инспекцияда рўйхатдан ўтказилмаган қурилиш объектларида тўсқинликсиз бўлиш ва (субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) қисқа муддатли инспекторлик текширишларини, кейинчалик назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий комиссиясини бир кун муддатда хабардор қилган ҳолда, амалга ошириш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;
в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларда ҳамда қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлиш;
г) лойиҳалаштириш, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан лойиҳа, технология ва ижро ҳужжатларини ҳамда қўлланилаётган материаллар, буюмлар, конструкциялар ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун зарур бўлган бошқа материалларни олиш;
д) пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг айрим элементларини очишни, тагзаминдаги тупроқни синашни ва қайта ёпиб қўйишни, қўлланилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкцияларини, муҳандислик тизимларини синаб кўришни топшириш, зарурат бўлганда тегишли хулоса тайёрлаш учун экспертларни — илмий-тадқиқот ташкилотларининг мутахассисларини жалб қилиш;
е) ўз функционал вазифалари доирасида:
аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари ва қурилиш материаллари, буюмлари, конструкцияларини тайёрловчилар (етказиб берувчилар) томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
идоралар ва ташкилотларнинг объектлар қурилиши сифатини назорат қилувчи техник назорат хизматлари ҳамда синов қурилиш лабораториялари ишларини танлаб назоратдан ўтказиш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солиш;
тасдиқланган лойиҳа ечимлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишлари аниқланганда, ушбу бузилишлар пишиқлик ва мустаҳкамлик тавсифлари пасайишига олиб келганда, шунингдек бинолар ва иншоотларда авариялар хавфи пайдо бўлганда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишини тўхтатиб туриш;
буюртмачилар ва пудратчиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган (уларнинг буйруқлари билан тайинланган) мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
лойиҳа бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги, қурилиш объектларининг техник ҳолати ҳақида эксперт хулосалари бериш;
шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни суд органларига, прокуратурага бериш;
қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда қоидалар бузилган ҳолда топширилган объектларни статистика ҳисоботидан чиқариш тўғрисида статистика органларига тақдимнома киритиш.
10. Инспекция:
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларининг сифати таъминланиши зарур тарзда назорат қилиниши;
объект қурилишида қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан зарур назорат ташкил этилиши;
қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқарувчилари томонидан техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан зарур назоратнинг таъминланиши учун жавоб беради.
IV. Инспекциянинг назорат функцияларини ташкил этиш
11. Қурилиш объектларида назорат ишлари буюртмачи ва пудратчининг буйруқлари (мавжуд бўлганда) билан тайинланадиган уларнинг масъул вакиллари иштирокида ўтказилади.
Зарур ҳолларда, назорат қилиш мақсадлари учун лойиҳалаштириш, банк ва (ёки) бошқа манфаатдор ташкилотлар мутахассислари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
12. Қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда назорат ишлари техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга (мавжуд бўлганда) риоя этилиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар (бош муҳандис, цех бошлиғи, техника назорати бўлими бошлиғи ва бошқалар) иштирокида ўтказилади.
13. Назорат ишлари натижаларига кўра қурилиш объектида юритиладиган ишларни бажариш дафтарида тегишли ёзувлар қайд этилади, Инспекция инспектори, буюртмачи ва пудратчининг вакиллари имзолайдиган далолатнома тузилади, зарур ҳолларда ёзма кўрсатма берилади.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солиш назарда тутилган бузилишлар ҳолатлари юзасидан ёзма кўрсатма Инспекция раҳбари имзоси билан берилади.
14. Инспекция инспекторлари ўз функционал вазифаларини бажаришда давлат назоратининг бошқа ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
V. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
15. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
16. Инспекция бошлиғининг ўринбосари «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
17. Инспекциянинг инспекторлари ва бошқа ходимлари Инспекция бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.
Инспекцияларнинг инспекторлари ўз функционал фаолиятини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ҳар уч йилда ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра бериладиган сертификатлар асосида амалга оширадилар.
18. Ҳудудий инспекция тўғрисидаги Низом, Инспекциянинг штат жадвали ва харажатлар сметаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланади.
19. Инспекциянинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
20. Инспекциялар фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектларда лойиҳа бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назорат функцияларини амалга ошириш учун бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қийматидан (ҚҚСсиз) ажратмалар:
мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича — 0,05 фоиз;
янги қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича — 0,08 фоиз;
б) тадбиркорлик субъектларининг қурилаётган объектлари бўйича шартнома асосида назоратни амалга ошириш ишларини бажаришдан қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,03 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган даромадлар;
в) қурилиш материалларини сертификатлаштириш, мавжуд бинолар ва иншоотларни тиклаш ёки реконструкция қилиш юзасидан уларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича шартнома асосида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, шунингдек лаборатория хизматлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан олинган даромадлар.
21. Қурилиш материалларини сертификатлаштириш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг, шунингдек лаборатория хизматлари ва Инспекция томонидан кўрсатилаётган хизматлар бошқа турларининг қийматини аниқлаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланади.
22. Ҳар ойда Инспекциянинг шартнома асосида тушадиган даромадларининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ўтказилади.
VI. Якунловчи қоидалар
23. Инспекция ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан «Давархитектқурилиш» қўмитасига ёки судга мурожаат қилиниши мумкин.
24. Ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилганлиги учун Инспекция инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
25. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналарга;
амалдаги муҳандислик тармоқлари ўзгартирилишини талаб қилмайдиган кичик ўлчамли (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қуриладиган объектларга;
улар бўйича технологик ресурс тамом бўлган ва объектни реконструкция қилиш ёки қайта ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ёки муҳандислик ускунаси бирлигини таъминлаш ва алмаштиришга жорий этилмайди.
2. Қуйидагилар:
янгидан бошланадиган объектлар қурилиши;
мавжуд объектларни реконструкция қилиш (реставрация қилишдан ташқари);
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал таъмирлаш объектлари рўйхатдан ўтказилиши керак.
3. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Республиканинг бир қанча минтақалари ҳудудини қамраб оладиган муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари бўйича объектларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) билан келишув бўйича амалга оширилади.
II. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар
4. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат олиш учун буюртмачилар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидагилар тақдим этилади:
а) ариза;
б) давлат экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий йиғма эксперт хулосаси;
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун — лойиҳанинг тасдиқланадиган босқичига давлат экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
г) объект параллел лойиҳалаштирилган ҳолда қурилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (истисно ҳоллар);
ж) Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши баённомаси нусхаси;
з) линияли объектлар учун объект режаси ва фасади ёки трассанинг архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган бош режаси (схемаси);
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал қурилиш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш объектларининг аниқ манзилли рўйхати;
л) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича — лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси;
м) танлов савдолари ўтказилмасдан молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилишни амалга оширишда объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори нусхаси.
III. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби
5. Буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказувчи орган қуриш ёки мукаммал таъмирлаш объектини рўйхатдан ўтказади ёхуд рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Объектларни рўйхатдан ўтказиш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатларда амалга оширилади.
6. Рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги асослар бўйича қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни рад этиши мумкин:
ушбу Низомда белгиланган ҳужжатлар регламент бузилган ҳолда ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки чалкаш маълумотлар мавжуд бўлганда;
Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома беришнинг рад этилганлиги юзасидан «Давархитектқурилиш» қўмитасига ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.
7. Буюртмачи такроран мурожаат қилган тақдирда объектни рўйхатдан ўтказишнинг аниқланган камчиликларини бартараф этиш тегишли ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
8. Ушбу Низомнинг 5 ва 7-бандларида назарда тутилган муддатларда материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қурилишнинг бутун муддатига объектнинг рўйхатдан ўтказиш варақчаси расмийлаштирилади — 2 нусхада (1-илова), улардан бири буюртмачига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш журнали ва инвентар ҳужжатлар йиғмажилди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда объектни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача сақланиши керак.
9. Қурилиш объекти рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган буюртмачига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома беради.
Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома барча объектларга қурилишнинг бутун муддатига берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича рухсатнома ҳар йили аниқлаштирилиши керак.
10. Рўйхатдан ўтказилган объектларда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг барча босқичларида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатилади.
11. Рухсатномалар беришга асос бўлган шарт-шароитлар ўзгарган ҳолларда (ишларни юритувчи, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахслар алмашганда, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда, лойиҳа ечимларида жиддий ўзгаришлар юз берганда ва ҳоказоларда) буюртмачи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни 10 кун мобайнида тақдим этиши керак.
12. Мазкур Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(1-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
з) 42-банддаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматида» сўзлари «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ер ресурслари ва давлат кадастри туман (шаҳар) бўлимида (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 49-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ариза берувчи томонидан бино параметрларини ўзгартириш хоҳиши билдирилган тақдирда Инспекция туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори олинган кунда мазкур Низомда назарда тутилган тартибда:
туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларига — муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш юзасидан;
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) — архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли буюртма беради.
Кейинги тартиб-қоидалардан ўтиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади»;
биринчи хатбошидаги «Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг» сўзлари «Ишлаб чиқилган лойиҳани» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган объектларни қуришда лойиҳанинг архитектурага оид қисми келишиш протоколини расмийлаштирмасдан ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи томонидан уч кун муддатда бепул асосда амалга оширилади»;
биринчи хатбошидаги «лойиҳа-смета ҳужжатлари» сўзлари «лойиҳа» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Лойиҳа-смета ҳужжатларини» сўзлари «Лойиҳани» сўзи билан алмаштирилсин;
с) қуйидаги мазмундаги 61-1 ва 61-2-бандлар қўшилсин:
«61-1. Объект қурилиши лойиҳаси келишилгандан ва тасдиқлангандан кейин тадбиркорлик субъекти туман ер участкалари ушбу туманда (шаҳарда) жойлашган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимига ёки ер участкалари бир неча туманларда (шаҳарларда) жойлашган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига ер участкаси ажратиш тўғрисида ариза беради.
Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар), вилоят ҳокими ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинади.
61-2. Давлат ҳокимияти тегишли органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин тадбиркорлик субъекти «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматига мурожаат қилади, у 1 иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказади ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома беради.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, жисмоний шахслардан эса — 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади»;
«62. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан белгиланган тартибда келишиб олинган лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек экспертизанинг ижобий хулосаси қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун асос ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган объектларни қуришда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
63. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш архитектура ва қурилиш назорати инспекциялари томонидан 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий органларининг инспекторлари объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан назорат функцияларини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиши олиб борилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан назорат функцияларининг амалга оширилганлиги учун шартнома асосида, бироқ қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,03 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади, смета ҳисоб-китоби бўлмаганда эса аввал рўйхатга олинган шунга ўхшаш объектлар сингари ҳақ тўланади.
64. Давлат тегишли органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин тадбиркорлик субъектлари туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш (бошқармаси) бўлимига ёки хўжалик ҳисобидаги туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматига тасдиқланган ва келишилган лойиҳа ҳужжатларининг талаб этиладиган рўйхатини тақдим этади, улар уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурага кўчириб берадилар.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) қизил чизиқ ва қурилиш лойиҳасининг таҳлилий ҳисоб-китобини амалга ошириш, ер участкаси, қизил чизиқ, қурилиш чизиғи ва бошқа ажратиш элементлари чегараларини натурага кўчириш ва бириктириш учун аҳоли пунктларидаги ер участкаси чегараларини кўчиришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда шартнома асосида туманлар (шаҳарлар)даги «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилотлари ваколатхоналарини жалб этади.
Аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкаси чегараларини натурага кўчириш хўжалик ҳисобидаги туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш (бошқармаси) бўлимининг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилади.
Ушбу ишлар қиймати ер участкаси ажратиш бўйича ишлар қийматига киритилади»;
у) 65-банднинг биринчи хатбошидаги «Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси» сўзлари «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг туман (шаҳар)даги ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ф) 67-банддаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қабул қилиш комиссияси таркиби шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда аниқланади»;
х) 1 ва 1а-иловалардаги «Муҳандислик таъминоти (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) юкламаси ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳалаштиришга топшириқни ишлаб чиқишингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича» сўзлари «Ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) улаш учун техник шартлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
(1-банднинг «ц» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
1. Ариза берувчининг объектни реконструкция қилиш юзасидан аризаси.
2. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га мавжуд объектни реконструкция қилиш имкониятини кўриб чиқиш ёки асосли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Инспекциянинг буюртманомаси.
Ҳокимлик томонидан объектни реконструкция қилиш имкониятини таҳлил қилиш. Реконструкция қилиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилиш.
Туман (шаҳар) ҳокимининг объектни реконструкция қилиш тўғрисидаги қарорини Инспекцияга бериш.
4. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш.
5*. Инспекция томонидан (муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмининг ўзгариши сабабли объектнинг параметрлари ўзгарган тақдирда) фойдаланувчи ташкилотларга ҳокимнинг объектни реконструкция қилиш тўғрисидаги қарорини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисобланган ҳажмларини бериш.
Фойдаланувчи ташкилотлардан техник шартларни олиш.
6. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ҳокимнинг объектни реконструкция қилиш тўғрисидаги қарорини ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни бериш.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)дан архитектура-режалаштириш топшириғини олиш.
7. Ариза берувчига қуйидагиларни илова қилган ҳолда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳномани бериш:
4. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш.
5*. Инспекция томонидан (муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмининг ўзгариши сабабли объектнинг параметрлари ўзгарган тақдирда) фойдаланувчи ташкилотларга ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисобланган ҳажмларини бериш.
Фойдаланувчи ташкилотлардан техник шартларни олиш.
6. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни бериш.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)дан архитектура-режалаштириш топшириғини олиш.
7. Ариза берувчига қуйидагиларни илова қилган ҳолда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳномани бериш:
архитектура-режалаштириш топшириғи (шу жумладан техник шартлар);
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «баҳоси» сўзидан кейин «шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар» сўзлари қўшилсин;
б) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Шаҳарсозлик фаолияти амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳоли жойлашишининг умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, рекреацион зоналар ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, акваторийлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари Давлат шаҳарсозлик кадастрининг объектлари ҳисобланади»;
г) 9-банддаги «ҳудудий архитектура ва қурилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» сўзлари «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси бўлинмалари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди объектлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:
«10-1. Кадастр объекти — шаҳарсозлик маълумотномаси, объектнинг шаҳарсозлик паспорти, кадастр дафтари, кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларга мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади.
Шаҳарсозлик маълумотномаси манфаатдор шахсларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади, давлат шаҳарсозлик кадастри объектининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан шакллантирилади, унда объектнинг миқдор ва/ёки сифат ҳолати, баҳоси, объект жойлашган жой тасвирланган харита (тархлар), унинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳудудда ўрнатилган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Объектнинг шаҳарсозлик паспорти шаҳарсозлик фаолияти объекти яратилганлигини (тикланганлигини), ҳудуди ва алоҳида объект ҳолати ўзгартирилганлигини ёки фойдаланилганлиги ҳолларини тасдиқлайди, унда кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратга олиш ва техник хатловдан ўтказиш, махсус текширишлар ва тадқиқотлар, кадастр объектини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолаш ҳужжатлари ва материаллари бўлади»;
«14. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш «Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
«Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти» давлат унитар корхонаси («ЎзГАШКЛИТИ» ДУК, кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техник сиёсатни юритиш бўйича «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли ташкилоти ҳисобланади»;
и) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг бош ташкилоти:
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;
маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;
кадастр маълумотларини ДКЯТга тезкорлик билан беради;
ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ахборот тақдим этади;
Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;
Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр китобларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштириш ва Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасининг бош ташкилотига берадилар;
Давлат шаҳарсозлик кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, улар тўғрисида ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайдилар;
«Рўйхатга олинадиган Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ахборотлар интеграциялашган блокларга ажратилади, улар қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлади:
Шаҳарсозлик регламентлари;
Шаҳарсозлик ҳужжатлари;
Шаҳарсозлик фаолияти мониторинги;
Базис асос (муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди);
Манзиллар реестри;
Лойиҳалар реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти объектлари реестри;
Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари реестри;
Норматив-ҳуқуқий ва методик база»;
л) 22-банднинг учинчи хатбошидаги «автоматлаштирилган ахборот тизимига» сўзлари «автоматлаштирилган геоахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:
«22-1. Давлат шаҳарсозлик кадастри таркибида муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди юритилади, у Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимини географик (картографик) таъминлаш манбаи ҳисобланади. Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юритилади.
Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди:
Топографик тархлар ва барча турдаги ва масштабдаги (1:100 дан 1:100000 гача) хариталардан;
лойиҳалаштириш, қуриш, ер ости ва ер усти объектларини, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ишлатиш масалаларини ҳал этиш учун муҳандислик-геология, гидрогеология, геофизика ва бошқа қидирув ва тадқиқот материалларидан;
муҳандислик инфратузилмалари ва транспорт тармоқларининг навбатчи режаларидан;
қизил чизиқлар ва қурилишни тартибга солиш чизиқлари бўйича маълумотлар базасидан иборат бўлади.
н) Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги низом 5-бандининг бешинчи хатбошига «жазо чораларини қўллаш» сўзларидан кейин «шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш» сўзлари қўшилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 29 декабрдаги 509-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 83-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 3 ва 6а-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда) 6-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ–1112-сон қарори)» 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорига илова 3-бандининг «о», «п», «р» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.