Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасида Тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 22 июлда 2247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазирнинг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Ж. АКРАМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 июнь,
484-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тренерлик, тренер-ўқитувчилик ва тренер-инструкторлик фаолиятини (бундан буён матнда тренерлик фаолияти деб юритилади) амалга ошириш тартиби ва йўналишларини белгилаб беради.
1. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини олиб бораётган жисмоний шахслар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари — соғлом турмуш тарзини тарғибот ва ташвиқот қилиш, аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усуллари орқали соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар;
спорт тури — одамнинг спорт мусобақаларига ўзига хос тайёрланишини тавсифлайдиган, мусобақаларни ўтказиш ва уларда қатнашиш талаблари, тартиби ва шарт-шароитлари уларга мувофиқ белгиланадиган ўз қоидаларига эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спорт тури бўйича федерация (иттифоқ, ассоциация) — асосий мақсади ўзининг уставига биноан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган, фуқаролар билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини амалга оширувчи, спорт захираларини тайёрлаш ва спорт тури бўйича Халқаро ва Осиё федерацияси (иттифоқ, ассоциация) томонидан ўтказиладиган барча тадбир ва мусобақаларда Ўзбекистон спортчиларини ва мутахассисларини тақдим этувчи ташкилот;
спорт тури бўйича тренер — юқори малакали ва маълум бир спорт тури бўйича бевосита спортчилар билан ўқув-машқ машғулотларини олиб борувчи, уларни спорт тури бўйича спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрловчи мутахассис;
тренер-инструктор — аҳоли ўртасида оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис;
тренерлик фаолияти — аҳолини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида соғломлаштириш, спортчиларни спорт тури бўйича спорт мусобақаларида қатнашишга ўргатиш ва тайёрлашга йўналтирилган фаолият.
спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи — махсус спорт-таълим муассасаларида спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита тренерлик малакавий тоифасига мувофиқ спорт туридан таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
белгиланган меъёр ва талабларга жавоб бермайдиган спорт жиҳозлари ва анжомларидан ҳамда спорт кийимларидан фойдаланиш;
спорт турлари бўйича белгиланган меъёр ва талабларга жавоб бермайдиган спорт бино ва иншоотларида, машғулотларни олиб боришда хавфсизликни таъминлай олмайдиган бошқа жойларда шуғулланиш;
4. Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан вояга етмаган болалар ва ўсмирлар билан жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотларни олиб бориш уларнинг қонуний вакили ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахслар ёхуд улар тарбия олаётган махсус муассасанинг розилигига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикасида хорижий давлат мутахассислари тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
6. Қуйидагилар тренерлик фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади:
жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида аҳолини соғломлаштириш;
спорт захираларини ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон Республикаси спорти шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш;
келгусида спорт маҳоратларини такомиллаштириш мақсадида истиқболли ва иқтидорли болалар ва ўсмирларни саралаб олиш ва спортда бўладиган йўналишларини аниқлаш.
7. Қуйидагилар тренерлик фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
спортчиларни турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларда қатнашиш учун тайёрлаш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни спорт бўйича тайёрлаш ва соғломлаштиришда ўқув-машқ машғулотлари жараёнига илғор илмий усулларни жорий қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг билим, қобилият ва кўникмаси сифатини, жисмоний ривожланганлиги ва тайёргарликлари даражаси устидан назоратни амалга ошириш;
олиб борилаётган машғулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар томонидан турли хил допинг ва тақиқланган воситаларни қўлланилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш;
8. Тренерлик фаолияти аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотларни олиб бориш ва спортчиларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган тиббий тавсиялар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган шароитлар, меъёрлар ва талабларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет элда ўқув-машқ машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари ва спорт мусобақалари, оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилаётган жойларда;
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларида, спорт клублари ва марказларида, бошқа спорт техника ташкилотларида, жисмоний тарбия ва спорт жамоаларида;
ўқув масканларида;
аҳолига хизмат кўрсатадиган спорт, спорт-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт-томоша ташкилотларида, альпинист лагерлари, шахмат-шашка клублари, ўқ отиш майдонлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи секция ва гуруҳларда;
шахсий тартибда амалга оширилади.
9. Тренерлик фаолияти шартнома асосида амалга оширилади.
10. Тренерлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
индивидуал (якка) иш усули шаклида;
гуруҳий (бригада) иш усули шаклида.
11. Тренерлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:
зўравонлик, диний экстремизм ва давлат тузуми, мамлакатнинг тинчлиги ва хавфсизлиги, унинг аҳолисига қарши қаратилган бошқа ҳаракатларни тарғибот қилиш;
камситувчи муносабатда бўлиш, шу жумладан миллий, диний, жинсий, сиёсий, маданий, иқтисодий ва бошқа белгилар бўйича камситиш;
спорт билан шуғулланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш;
спортга алоқаси бўлмаган фаолиятни олиб бориш;
тақиқланган воситалар, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб қилиш.
12. Спорт ва оммавий тадбирларда тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг иштироки, спорт тури бўйича тегишли халқаро ва миллий федерациялар, шунингдек ушбу тадбирларни ташкил қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган регламент, низом ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти
13. Спорт захиралари ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган спорт турлари бўйича тренерлик ва тренер-ўқитувчилик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан рўйхатга олинган спорт турлари бўйича амалга оширилади.
14. Спорт захиралари ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган спорт турлари бўйича тренерлик ва тренер-ўқитувчилик фаолияти ёш тоифасига мувофиқ катта ёшдагилар, ёшлар (юниорлар), ўсмирлар ва болалар спорт гуруҳларида амалга оширилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Хизмат кўрсатган спорт устаси» шунингдек халқаро ва бошқа спорт унвонларига эга бўлган шахслар;
16. Республика терма жамоаси даражасида спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириб келаётган шахсларни лавозимга тайинлаш ва озод этиш спорт тури бўйича тегишли миллий федерациялар (иттифоқлар, ассоциациялар) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
4-§. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренерлик фаолияти
18. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренерлик фаолияти тренер-инструктор томонидан аҳолини соғломлаштириш йўналишида тиббий монеликлар мавжуд бўлмаган шуғулланувчиларнинг ёшларидан қатъи назар жисмоний тарбия воситалари ва усуллари ёрдамида соғломлаштириш йўналишидаги гуруҳларда (саломатлик гуруҳларида) амалга оширилади.
19. Оммавий жисмоний тарбия ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари соҳасида тренер-инструкторлик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга ёки махсус курсларни битирган шахслар;
ўз фаолияти жараёнида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларда ватанпарварлик, ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялашга, уларнинг соғлигини мустаҳкамлашга, спорт маҳоратини оширишга, уларни ахлоқий, маънавий тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш;
ўз фаолиятини тренерлик фаолиятига қўйилган талабларни белгиловчи регламент, низомлар ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш;
касбий малака даражасини узлуксиз равишда ошириб бориш;
жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш бўйича фаол иш олиб бориш;
юксак маданият ва ташкилотчилик бўйича ўрнак бўлиш, шуғулланувчилар томонидан қўполлик, интизомсизлик ва ахлоқий меъёрлар бузилишининг олдини олиш.
Тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкин.
23. Ўзбекистон Республикаси II ва I тоифали тренерларнинг малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган, мутахассисларнинг иш стажи, фаолиятининг сифати ва моҳиятига кўра белгиланган шартлар, меъёрлар ва талабларга мувофиқ берилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Олий тоифали тренерининг малака тоифаси «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонлари, халқаро спорт ташкилотларининг (Халқаро Олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши, спорт турлари бўйича халқаро федерациялар (иттифоқлар, ассоциациялар ва бошқалар) олий совринлари эгаси бўлганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги учун берилади.
25. Халқаро тоифали тренернинг малака тоифаси Ўзбекистон Республикасида спорт тури бўйича тренерлар, тренер-ўқитувчиларга тегишли спорт тури бўйича халқаро федерациялар (иттифоқлар, ассоциациялар) томонидан берилади.
26. Ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган малака тоифалари тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларга берилади.
27. Ўзбекистон Республикаси тренерларининг малака тоифалари ва халқаро тренерлик малака тоифалари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи барча ташкилотларда ҳақиқийдир.
28. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази томонидан амалга оширилади.
32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2011 йил 2 июнь
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
2011 йил 2 июнь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 2 июнь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА