1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
1. 2011 йил 5 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида савдо ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва унга ҳисобот беради;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини юритиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан мутасаддилик қилинадиган «Ўзтрейд» АЖ» ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖ маблағлари, шунингдек бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 422-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонасини ташкил қилиш, молиялаштириш ва фаолият юритишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.