toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Болалар тўғрисида давлат ғамхўрлигини кўчайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1383-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 22-модда)
2. Болали оилаларга нафақалар оширилиши билан боғлиқ харажатлар республиканинг давлат бюджети ҳисобидан қоплансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларга давлатнинг ижтимоий ёрдамини кучайтириш тўғрисида» 1995 йил 27 мартдаги Фармонининг 1-банди 1996 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 20 ноябрь,
ПФ-1288-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 238-модда; 1996 й., 3-сон, 22-модда)