1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ДИПЛОМАТИЯ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ваколатхоналарни, шу жумладан ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштиришда фойдаланиладиган биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер участкаларининг республикадаги дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларга уларнинг ўз мулки қилиб сотишга рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда амалдаги қонунчиликни ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Мазкур Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 ноябрь,
ПФ-1287-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 237-модда)