|
Ҳужжат 05.07.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
| Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари, млн сўм* | Масъул бажарувчилар |
|
I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш | |||||
| 1. | Йиғма электрон каталог республика маркази, йиғма электрон каталог секторлари ва ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари (электрон шаклга ўтказиш) фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: Электрон каталог тўғрисида низом; Йиғма электрон каталог тўғрисида низом. |
Низом | 2011 йил IV чорак | — | Махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 2. | Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш ва уларни ахборот-кутубхона муассасаларига етказиш учун уларни танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. | Йўриқнома | 2011 йил III чорак | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| 3. | Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга босқичма-босқич ўтказишни аниқлаш мақсадида ахборот-кутубхона муассасалари фондлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва тизимлаштириш. | Ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати | 2011 йил III чорак | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 4. | Йиғма электрон каталогни шакллантириш учун тажриба ахборот-кутубхона муассасалари тармоғини яратиш. | Комплекс тадбирлар | 2011 — 2015 йиллар |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| 5. | 21 та ахборот-кутубхона муассасаси ҳузурида ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари очиш. | Буйруқ | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 6. | Тўлиқ матнли маълумотлар базасини яратиш учун танланган ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш. | Жадвал | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 7. | Интеграциялаштирилган ахборот-кутубхона тармоғи фаолият кўрсатиши учун телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш. | Тадбирларнинг комплекс режаси | 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари 1 161,6 2011 йил — 46,08 2012 йил — 286,08 2013 йил — 284,8 2014 йил — 280,32 2015 йил — 264,32 |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
| 8. | Ахборот-кутубхона муассасаларининг тармоқли ўзаро ҳамкорлиги тизимини яратиш. | Техник лойиҳа | 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари 378,0 2011 йил — 75,6 2012 йил — 75,6 2013 йил — 75,6 2014 йил — 75,6 2015 йил — 75,6 |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
| 9. | Ахборот-кутубхона муассасаларини ягона интеграциялаштирилган ахборот-кутубхона тармоғига улаш ва ахборот-кутубхона муассасаларида автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларини жорий этиш. | Улаш жадвали ва тадбирлар рўйхати | 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари 2 178,0 2011 йил — 86,4 2012 йил — 536,4 2013 йил — 534,0 2014 йил — 525,6 2015 йил — 495,6 |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 10. | Ахборот-кутубхона муассасаларининг тўлиқ матнли маълумотлар базаларини йиғма электрон каталогга бириктириш. | Ишлар жадвали | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| II. Тўлиқ матнли ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратишни техник таъминлаш ва йиғма электрон каталогни шакллантириш | |||||
| 11. | Йиғма электрон каталог республика маркази ва ахборот-кутубхона марказлари (АКМ)нинг йиғма электрон каталог секторларини жиҳозлаш учун компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналари сотиб олиш. | Асбоб-ускуналар рўйхати | 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида 147,0 ундан: 2011 йил — 145,8 2012 йил — 0,3 2013 йил — 0,3 2014 йил — 0,3 2015 йил — 0,3 |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| 12. | Ахборот-кутубхона муассасаларининг рақамлаш секторларини жиҳозлаш учун сканирлаш, муқовалаш ва қирқиш ускуналари сотиб олиш. | Асбоб-ускуналар рўйхати | 2011 — 2015 йиллар | 756,0 ундан: 2011 йил — 288,0 2012 йил — 144,0 2013 йил — 108,0 2014 йил — 108,0 2015 йил — 108,0 684,0 бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида: 2011 йил Миллий кутубхона — 36,0, Халқ таълими вазирлигининг Республика педагогика илмий кутубхонаси — 36,0; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси — 36,0; Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент давлат маданият институти — 36,0; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Миллий университети ахборот-ресурс маркази — 36,0; Қорақалпоғистон Республикаси АКМ — 36,0 Андижон вилояти АКМ — 36,0; 2012 йил Бухоро вилояти АКМ — 36,0; Жиззах вилояти АКМ— 36,0; Қашқадарё вилояти АКМ — 36,0 2013 йил Навоий вилояти АКМ — 36,0; Наманган вилояти АКМ — 36,0; Самарқанд вилояти АКМ — 36,0; 2014 йил Сурхондарё вилояти АКМ — 36,0; Сирдарё вилояти АКМ — 36,0; Фарғона вилояти АКМ — 36,0 2015 йил Хоразм вилояти АКМ — 36,0; Тошкент вилояти АКМ — 36,0; Тошкент шаҳри АКМ — 36,0. 2011 йил — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига 36,0 — Тошкент ахборот технологиялари университети АРМ; 2012 йил — Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағларидан 36,0 — Фанлар академиясининг асосий кутубхонаси. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 13. | Йиғма электрон каталогни шакллантириш ва электрон библиографик ёзувларнинг ягона базасини яратиш. | Йиғма электрон каталог | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| III. Тўлиқ матнли ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш ҳамда йиғма электрон каталогни шакллантириш учун мутахассислар тайёрлаш ва уларни ўқитиш | |||||
| 14. | Йиғма электрон каталог республика маркази ва ахборот-кутубхона марказининг йиғма электрон каталог секторлари мутахассисларини тайёрлаш ва уларни йиғма электрон каталогни шакллантириш ишига ўқитиш. | Ўқитиш жадвали | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| 15. | Ахборот-кутубхона муассасалари ҳузуридаги ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари мутахассисларини тайёрлаш ва уларни асбоб-ускуналар билан ишлаш бўйича ўқитиш. | Ўқитиш жадвали | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 16. | Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш масалаларига бағишланган семинарлар ва давра суҳбатлари, малака ошириш ва стажировка курслари ташкил этиш ва ўтказиш. | Тадбирлар режаси | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
| 17. | Ахборот хавфсизлиги ва ахборот-кутубхона ресурслари бутлигини таъминлаш масалалари бўйича ўқитиш, стажировкалар, маҳорат дарслари ташкил этиш. | Тадбирлар режаси | 2011 — 2015 йиллар | — | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона |
| | Жами: | | | 4 662,6 | |