1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси — прокуратура, тергов ва суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази — фан ва таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — бошқа барча расмий ҳужжатларга.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Конвенция депозитарийси — Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигига апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар ҳақида билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 июль,
ПҚ-1566-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 281-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)