|
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019
|
Ҳужжат 04.07.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
| «16100 | Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар |
| 16102 | Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар |
| 16104 | Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар»; |
| «19927 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар»; |
| «22200 | Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар |
| 22203 | Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар |
| 22205 | Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар»; |
| «22814 | Грант маблағлари |
| 22816 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад»; |
| «29807 | Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»; |
| «31700 | Ўзлаштирилган грант маблағлари |
| 31701 | Ўзлаштирилган грант маблағлари»; |
| «45400 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда |
| 45401 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда»; |
| «45917 | Грант маблағларидан олинган даромад»; |
| «54400 | Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар |
| 54401 | Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар»; |
| «55300 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар |
| 55301 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар»; |
| «16100 | БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР |
| 16102 | Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган микрокредит ташкилотининг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 — «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. |
| | Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
| 16104 | Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: бир микрокредит ташкилоти ичида филиаллар ва Бош офис ва (ёки) филиаллар орасида бошқа активлар бўйича операциялар ҳамда Бош офис ва (ёки) филиалларига берилган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 — «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. |
| | Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «19927 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган фарқ ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган салбий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида 55301 — «Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар» ҳисобварағига ўтказилган салбий фарқ суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «22200 | БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР |
| 22203 | Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 — «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар» ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
| 22205 | Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 — «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «22502 | Ҳисобланган фойда солиқлари Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «22508 | Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади. |
| «22814 | Грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
| 22816 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фарқ ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган ижобий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида 45401 — «Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда» ҳисобварағига ўтказилган ижобий фарқ суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «29807 | Тўланиши лозим бўлган дивидендлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; |
| «31700 | Ўзлаштирилган грант маблағлари |
| 31701 | Ўзлаштирилган грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади»; |
| «45400 | ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА |
| 45401 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; |
| «45917 | Грант маблағларидан олинган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; |
| «54400 | ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
| 54401 | Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (микролизинг) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; |
| «55300 | ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР |
| 55301 | Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; |