1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИ СОТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ УЮШМАЛАРИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари муассис-хўжаликларининг уларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Муассислар уюшмаларнинг қонунда белгиланган тартибда тугатилишини таъминласинлар.
2. «Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 октябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 17 май,
ПФ-1157-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 5-сон, 91-модда)