1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 7 СЕНТЯБРДАГИ 419-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 июнь,
171-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «ходимларининг чекланган сони 15 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)» сўзлари «ходимларнинг чекланган сони 65 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 36 нафар этиб белгилансин» сўзлари билан алмаштирилсин.
«болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;
жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш».
«болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;
жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш»;
«14. Ўзбекистонда болаларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Марказ фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида унинг ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган, Марказ директори раҳбарлик қиладиган Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда маслаҳат берувчи Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.
Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш таркибига вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертлари киритилади. Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».