Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) унинг активларини:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Жамғарманинг жалб этилган узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бўйича Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларига тенг суммадаги қарз мажбуриятларини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарзи сифатида расмийлаштирган;
қолган қисмини — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки устав фондидаги улушини кўпайтирган ҳолда белгиланган тартибда «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкига бериш йўли билан тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Тугатиш комиссияси кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин Жамғарманинг мол-мулкини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки балансига берган ҳолда Жамғармани белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Қишлоққурилиш-банк» акциядорлик-тижорат банки ва «Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни илгари тузилган шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ қайта расмийлаштирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 май,
151-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 151-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) иловада: