toggle_night_mode
Ҳужжат 01.01.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАН МОЛ-МУЛКНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида» 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорини, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
 LexUZ шарҳи
муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 май,
136-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
2. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификатнинг йўқлиги ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган умумий тартибда амалга ошириладиган олиб келишни чеклашга асос ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Асосий тушунчалар
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган мол-мулкка сертификат олиш учун мурожаат қилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга жавоб берадиган корхона;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб келинаётган мол-мулкнинг ишлатилишини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулк (кейинги ўринларда мол-мулк деб аталади) — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг бевосита технологик жараёнида фойдаланиш учун ариза берувчи томонидан олиб келинадиган моддий бойликлар ва ашёлар жами;
товарга илова қилинадиган ҳужжат (инвойс ва транспорт юк хати) — юкни жўнатувчи ёки етказиб берувчи томонидан юкланган ёки ташиладиган товар билан биргаликда юбориладиган, товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
ишлаб чиқариш — моддий ва/ёки бошқа бойликлар — маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни яратиш жараёни;
технологик жараён — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун изчил бажариладиган операциялар жами;
ваколатли орган — «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эксперт — зиммасига ишлаб чиқариш экспертизасини ўтказиш, экспертиза далолатномасини ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш ва сертификат тайёрлаш функциялари юкланган ваколатли органнинг вакили;
ишлаб чиқаришни экспертизадан ўтказиш — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ариза берувчининг ишлаб чиқиришини эксперт тартибида текшириш.
III. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби
4. Сертификат ваколатли орган томонидан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда берилади:
мол-мулкдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш;
ариза берувчининг ишлаб чиқариш майдонида (шу жумладан ижарага олинган майдонда) унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши;
ўзининг (шу жумладан ижарага олинган) асосий ва айланма маблағларидан, шу жумладан жалб этилган молиявий ресурслардан фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига тегишли бўлмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мол-мулкни майдалаш;
мол-мулкни навларга ажратиш;
мол-мулкни қайта ўраш;
қадоқлаш ёки ўраш;
мол-мулкни аралаштириш;
юқорида кўрсатиб ўтилган операцияларнинг иккитасини ёки ундан ортиғини бирга қўшиб олиб бориш.
IV. Сертификат олиш учун ариза бериш
6. Сертификат олиш учун ариза берувчи ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жой бўйича ваколатли органга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма ариза беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Аризага раҳбарнинг ёхуд ишлаб чиқариш учун масъул шахснинг имзоси ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
ариза берувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ушбу гувоҳнома бир йилда бир марта тақдим этилади (ариза берувчи қайта ташкил этилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома нусхаси тақдим этилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ўзининг ёки ижарага олинган мавжуд бинолар ва асбоб-ускуналар (маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш қуввати кўрсатилган ҳолда), шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меҳнат ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси (хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ҳамда компонентлар ва ҳоказолар импорт қилинган тақдирда), шунингдек 12 ой учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни тавсифи;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
ваколатли органларда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган импорт контракт нусхаси ёки унинг асосида мол-мулк етказиб бериладиган бошқа ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги тўғрисида давлат божхона хизмати органлари белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Ариза берувчи томонидан технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар олиб келинган тақдирда, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун мол-мулк олиб келинган тақдирда ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси ўрнига олиб келинадиган мол-мулкнинг зарурлиги асосланган, шунингдек олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек уларнинг вазифаси, ўрнатиладиган жойи ёки алмаштирилиши тавсифланган хат тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
8. Сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
9. Тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
10. Сертификат олиш учун берилган ариза тушган кунидан бошлаб 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ариза берувчидан қўшимча маълумотлар олиш зарур бўлганда аризаларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунигача узайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ариза берувчи ариза берилгандан кейин 3 иш куни мобайнида экспертнинг экспертиза ўтказиш учун ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга киришини таъминлашга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Сертификат бериш
12. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади, ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиқиб олиб келинадиган мол-мулкдан фойдаланишнинг тахминий муддатини аниқлайди.
13. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда эксперт томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича экспертиза далолатномаси тузилади.
14. Қуйидаги ҳолларда:
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирортасида сертификат олиш учун зарур маълумот йўқ бўлганда;
тақдим этилган ҳужжатларда бузилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказиш учун экспертнинг ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга қўйилиши таъминланмаганда;
ушбу Низомнинг 4-банди талабларига риоя қилинмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда сертификат беришнинг рад этилиши юзасидан, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
15. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан эксперт хулосасида илгари баён қилинмаган янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилмайди. Бунда агар олдинги мулоҳазалар ишлаб чиқариш жойига чиқмасдан кўрсатилган бўлса, янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилади.
Рад этилганда эксперт рад этиш сабабларини бартараф этиш учун ариза берувчига 20 кун муддат берган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради. Ушбу ҳолатда ҳужжатлар ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддат мобайнида такроран тақдим этилган тақдирда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада сертификат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Сертификат инвойсга мувофиқ тузилган контракт доирасида республика ҳудудига олиб келинган мол-мулк ҳажмига (сонига) расмийлаштирилади. Сертификат мол-мулк Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмай берилиши мумкин.
18. Сертификат 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Сертификатнинг амал қилиш муддатини ариза берувчининг асосланган ёзма мурожаати асосида муддати тамом бўлгунига қадар узайтиришга йўл қўйилади. Ваколатли орган ариза берувчининг мурожаатини кўриб чиқиб, 5 иш куни мобайнида ариза берувчига сертификатнинг амал қилиш муддатини, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Сертификат йўқолган ёки бузилган тақдирда ариза берувчининг мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан 5 иш куни мобайнида икки нусхада сертификатнинг дубликати берилади (сертификатнинг тартиб рақамидан кейин «дубликат» сўзи ёзилади). Сертификатнинг дубликати ваколатли орган томонидан фақат йўқолган ёки бузилган сертификатнинг амал қилиш муддатига расмийлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
20. Илгари берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ариза берувчи ваколатли органга сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма асосланган мурожаатни тақдим этади.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни текшириш зарур бўлганда ариза берувчининг ишлаб чиқариши қўшимча равишда экспертизадан ўтказилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган 5 иш куни мобайнида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада сертификатга ўзгартириш ёки қўшимчани расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш бўйича харажатлар ва хизматларга ҳақ тўлаш
21. Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.
22. Сертификат беришга ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга мурожаат қилинган санада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади. Дубликат, шу жумладан илгари берилган сертификатга қўшимча экспертиза ўтказилиши натижаси бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар расмийлаштирилганлиги учун кўрсатиб ўтилган сумманинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт хулосаси расмийлаштирилган ҳолда сертификат бериш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан тўланган тўлов қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Якунловчи қоидалар
23. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкнинг сифати учун ариза берувчи жавоб беради.
24. Экспертиза тўғри ўтказилганлиги ва сертификат берилганлиги учун эксперт ва сертификатни имзолайдиган ваколатли органнинг мансабдор шахси жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божхона хизматининг божхона органлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона тўловлари тўламасдан мол-мулк олиб келган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар реестрини ҳамда берилган имтиёзларнинг ҳисобини юритади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулк эркин муомалага чиқарилгандан кейин давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига (ариза берувчининг тегишлилиги бўйича) ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан бошлаб уч кун муддатда маълумотларни ариза берувчининг тегишлилиги бўйича туман давлат солиқ инспекцияларига юборади.
Сертификат олган ариза берувчи ҳар олти ойда туман давлат солиқ инспекциясига (тегишлилиги бўйича) ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги декларацияни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган декларация тақдим этилмаган ёки имтиёзлар қўлланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулкдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузади ва уч иш куни мобайнида ушбу ҳужжатларни давлат божхона хизматининг тегишли ҳудудий органларига юборади. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган ва бошқа мақсадларда фойдаланилган (қайта сотиш, бартер бўйича айирбошлаш ва ҳоказо) мол-мулкка божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда давлат бюджетига ундирилади.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ваколатли орган 15 январгача бир йилда бир марта ёки имзолар ўзгарган тақдирда 10 кун муддатда Давлат божхона қўмитасига сертификатни имзолаш ваколати берилган мансабдор шахслар имзолари намуналарини ва сертификатни тасдиқлашда фойдаланиладиган муҳрлар излари намуналарини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ваколатли органнинг эксперт хулосаси юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
___________________________‎

(ваколатли орган раҳбарига)

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун

АРИЗА

‎________________________________________________________

(ариза берувчининг номи)‎

Почта манзили, КТУТ, СТИР, ИФУТ коди ___________________
‎‎________________________________________________________
Ишлаб чиқариш жойлашган жой ____________________________
телефони________________ телефакси_______________________
Ҳисоб рақамлари, банк бўлимларининг номи_________________
‎_____________________________________МФО______________
Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат беришингизни сўрайман
Мол-мулкнинг номи _____________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎Ҳажми/сони_____________________________________________
___________контракт__________ инвойс бўйича тушган________
‎Амал қилиш муддатига ____________________________________

Ваколатли орган билан шартнома №________ санаси ________
Раҳбар‎ ___________________________‎

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер ___________________________‎

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)‎

Илова: (аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати, экспертиза учун тўлов тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси).
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан танишилди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
‎OCHIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
‎ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎‎________________________________________________________

ЭКСПЕРТИЗА ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__йил «___» ________, ___-сон

I.‎

Экспертиза сўровчи:__‎‎_________________________________‎

II.‎

Эксперт:_____________________________________________‎

III.‎

‎‎Экспертизанинг асоси:_________________________________
1.‎‎Топшириқнома №___________________________________
‎2.Буюртманома №____________________________________

IV.‎

‎Экспертизанинг вазифаси:______________________________
‎________________________________________________________

V.‎

‎Экспертиза (текшириш) натижалари_____________________

Экспертиза сўровчининг вакили______________________

‎Эксперт ________________________________

‎М. Ў.
Муҳрсиз ҳақиқий эмас. ‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
‎OCHIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
‎ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎‎________________________________________________________

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

‎‎20__йил «___» ________, ___-сон

I.‎

Экспертиза сўровчи:__‎‎_________________________________‎

II.‎

Эксперт:_____________________________________________‎

III.‎

‎‎Экспертизанинг асоси:_________________________________
1.‎‎Топшириқнома №___________________________________
‎2.Буюртманома №____________________________________

IV.‎

‎Экспертизанинг вазифаси:______________________________
‎________________________________________________________

V.‎

‎Экспертиза (текшириш) натижалари_____________________
‎‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

‎Эксперт ________________________________

‎Органнинг ваколатли шахси _______________

‎М. Ў.
Муҳрсиз ҳақиқий эмас.‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
‎OCHIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
‎ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎________________________________________________________

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сон-____

‎СЕРТИФИКАТ

1.‎

‎Эксперт __________________________________________

2.‎

‎Ариза берувчи_____________________________________

3.‎

Корхонанинг рўйхатдан ўтказилган рақами_____________

4.‎

Ишлаб чиқариш жойлашган жой______________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

5.‎

Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи_____________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

6.‎

Сертификатланаётган маҳсулотнинг ҳажми/сони________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

7.‎

‎‎Контракт _________________________________________
Ушбу сертификат билан қуйидаги мол-мулкнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётганлиги тасдиқланади:
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎Сертификат ҳақиқийдир ___________________________________

Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

М. Ў.‎

_____________________‎

________________________‎

(имзо‎)

(Ф.И.О.)‎

Сертификат берилган сана

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
‎OCHIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
‎ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎________________________________________________________‎

‎Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка

____-сон СЕРТИФИКАТГА ____-сон ЎЗГАРТИРИШ (ҚЎШИМЧА)

‎1.Сертификатга ўзгартириш (қўшимча)лар киритиш учун асос
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎2.Ўзгартириш ва қўшимчалар:______________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎Сертификатга ўзгартириш (қўшимча)лар ҳақиқийдир ___________

Сертификат берган органнинг ваколатли шахси‎

М. Ў.______________________‎ ___________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)

‎Ўзгартириш (қўшимча)лар берилган сана

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________‎

(солиқ инспекцияси раҳбари)

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисида

20____йил «______» ___________________даги

ДЕКЛАРАЦИЯ

‎1.Ариза берувчининг номи ________________________________
‎________________________________________________________
‎2.Корхона_______________________________________________
‎3.Олинган сертификатнинг тартиб рақами ва санаси___________
‎4.Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи__________________
‎5.Сертификатланаётган маҳсулотнинг сони __________________

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни бажариш юзасидан 20 йил «____»даги ____-сон контракт бўйича олинган сертификат асосида юк ҳужжатларига мувофиқ _________
‎________________________________________________________

‎‎________________________________________________________

(транспорт юк ҳужжатлари, инвойслар)

‎___________________________________________________тушди.
20 й. «____»даги ҳолатига кўра________________фойдаланилди.
‎Сертификатланган маҳсулотнинг қолдиғи_____________________
‎________________________________________________________‎
Сертификатланган маҳсулотдан қуйидаги тарзда фойдаланилди____________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

‎Раҳбар _______________‎

‎___________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎

Бош бухгалтер___________‎ ___________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда, 6-сон, 70-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда, 25-сон, 308-модда, 34-сон, 405-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)