1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ВА УЛАРНИНГ САРМОЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантиришни, уларнинг сармоя билан боғлиқ фаолиятини кучайтиришни, юқори малакали ишчилар ва мутахассисларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
2. Хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун иш ҳақига сарфланадиган маблағларни давлат йўли билан бошқаришнинг амалдаги тартиби 1997 йил 1 январдан бекор қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки бир ҳафта муддатда амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мазкур Фармон асосида тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрласин.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажоновга юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 декабрь,
ПФ-1659-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)