2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кон-металлургия саноатининг аҳамияти муҳимлигини эътиборга олиб, Навоий кон-металлургия комбинати, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзметкомбинат» Акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзолмосолтин» уюшмаси, «Махсусқотишма» республика ташкилоти, фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи бошқа корхоналар кўп минг кишилик жамоаларининг кон-металлургия саноатини ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаларини қайд этган ҳолда:
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
1. Май ойининг учинчи якшанбаси «Ўзбекистон Республикасининг Кон-металлургия саноати ходимлари куни» этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига киритилсин.
LexUZ шарҳи
2001 йил 12 майда «Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 10 май,
ПФ-2840-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 104-модда)