1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКАДА БАНК АУДИТИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш, банкларни аудиторлик текширишлар сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги холисона таҳлил этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тижорат банклари уюшмасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси банк тизимига кирувчи банклар аудитини ўтказиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
банк аудитини ўтказиш хусусида мамлакатимиз ва чет эл аудиторлик фирмалари билан тузиладиган шартномалар бўйича буюртмачи сифатида чиқишга ҳақли;
республика ҳудудида иш юритувчи аудиторлик фирмалари ва ташкилотларга банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқи учун тегишли сертификатлар ҳамда малака сертификатларини беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагилар тавсия этилсин:
банк аудитини амалга оширишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаблари тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банки томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат № 992, 22.12.2000 й.).
банк аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик фирмаларининг рўйхатини белгиланган тартибда мунтазам суратда матбуотда эълон қилиб туриш;
банк аудитини ўтказиш учун ўз маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш.
3. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 24 июль,
ПФ-1500-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 7-сон, 94-модда)