Аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини айниқса қиш-баҳор даврида мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли, кафолатли таъминлаш учун зарур бўлган замонавий совутиш ва омбор асбоб-ускуналари билан жиҳозланган сақлаш жойларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2011 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, у қуйидаги прогноз параметрларини ўз ичига олади:
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 1, 1а, 1б ва 1в-иловаларга* мувофиқ янги совутиш камераларини қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш;
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини 3, 3а, 3б ва 3в-иловаларга* мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни молиялаштириш.
2. Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун янги совутиш камералари қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишнинг ушбу қарорда назарда тутилган прогноз параметрлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши учун «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари раҳбарларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига шахсий жавобгарлик юклансин.
3. Ушбу қарор билан тасдиқланган 2011 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини бажариш ишларини мувофиқлаштириш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашнинг минтақалар бўйича ҳар йилги аниқ йўналтирилган рўйхатларини тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
совутиш камераларини жойлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шунингдек тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш параметрларига тасдиқланган умумий кўрсаткичлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компанияларига, ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури амалга оширилишида қатнашадиган корхоналар ва ташкилотларга зарур транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камералари қуриш учун зарур ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. 2011 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ республикада ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ва омбор асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва материаллар, ортиш ва тушириш техникаси божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 2016 йил 1 январгача озод қилинсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур банд назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сонли «2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
6. Белгилансинки, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, Чора-тадбирлар дастури амалга оширилишида қатнашадиган корхоналар ва ташкилотлар совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар юзасидан янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унга амал қилиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашнинг прогноз параметрлари амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ва таҳлилий материалларни ҳар чоракда Ишчи гуруҳга тақдим этсин.
Ишчи гуруҳ (Ш.М. Мирзиёев) ярим йиллик ва умуман йил якунлари бўйича 2011 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот материалларини аниқ таклифлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 апрель,
105-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 141-модда)