ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҲУДУДИЙ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини методик ва ташкилий жиҳатдан таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқ таълими туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳамда улар ҳузурида фаолият кўрсатувчи методик кабинетлар, таълим стандартлари мониторинги бўлимлари (шўъбалари), ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностика марказлари негизида, улардаги мавжуд ходимлар сонини ўртача 5 фоизга қисқартирган ҳолда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилсин.
2. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, зарурат бўлганда, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, энг янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-техника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва жиҳозлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва психологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг юқори малакали мутахассислар ва раҳбар ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.
2011 йил учун Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда халқ таълими ҳудудий органларининг ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг жорий таъминоти молиялаштирилиши Давлат бюджетининг «Таълим» моддаси бўйича назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини ҳисобга олсин;
методистлар сонининг мақбуллаштирилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларни ташкил этилаётган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга белгиланган тартибда йўналтирсин, бунда уларнинг зарур мебеллар ва компьютер техникаси билан босқичма-босқич тўлиқ жиҳозлашни, шунингдек ахборот нашрлари ва адабиётларга, шу жумладан уларнинг электрон шаклига обуна бўлишни, «Ziyo Net» тармоғидан фойдаланишни назарда тутсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 март,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг