1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
БОҒДОРЧИЛИК-УЗУМЧИЛИК ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш, шунингдек уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
1. Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари уч ой муддатда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг ушбу қарорга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Бунда ширкатларнинг жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун бошқача ҳуқуқларда ер участкаларини белгиланган тартибда олган аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ ер участкасига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон касаба уюшмалари республика кенгашининг «Боғдорчилик ширкатларининг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1986 йил 26 августдаги 422-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 8-сон, 33-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 4-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 14-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 март,
51-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарорига ИЛОВА
Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом боғдорчилик-узумчилик ширкатлари мақомини ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун ер участкалари бериш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
2. Боғдорчилик-узумчилик ширкати (кейинги ўринларда ширкат деб аталади) ширкат аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.
3. Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун фуқароларга ер участкаси корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ёки фуқаролар гуруҳининг илтимосномасига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокими томонидан берилади.
Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун фуқароларга берилган ер участкасидан мева, резавор ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун фойдаланилади.
Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш учун фуқаролар боғдорчилик-узумчилик ширкатларига бирлашадилар.
Боғдорчилик-узумчилик ширкати унинг аъзолигига киришни хоҳловчилар камида 30 киши бўлганда ташкил этилиши мумкин.
Туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорида ширкат ташкил этилганлиги кўрсатилади ва кейинчалик меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш мақсадида ширкат аъзоларининг ширкат ҳар бир аъзосининг ер участкалари майдони кўрсатилган ҳолдаги рўйхати тасдиқланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
5. Ширкат юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган штампга, муҳрга ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини ширкат уставига мувофиқ амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
6. Ширкат алоҳида мол-мулкка эга бўлади ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, мажбуриятлар қабул қилади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Ширкат ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ширкат аъзолари ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
7. Давлат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали ширкатлар ва уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади, уларга зарур ташкилий ёрдам кўрсатади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
8. Ширкатнинг ташкил этилиши ва фаолияти билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган ер муносабатлари ер қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ширкатни ташкил этиш учун унга белгиланган тартибда берилган ер участкаси умумий фойдаланиладиган ерлардан ва ширкат аъзолари ерларидан иборат бўлади.
Умумий фойдаланиладиган ерлар ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
9. Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун умумий фойдаланиладиган объектларни биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган жисмоний шахсларнинг бирлашмаси ширкат ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
мева, резаворлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун ер участкаларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланишда ширкат аъзоларига кўмаклашиш;
давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, судларда, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда ширкат аъзоларининг умумий манфаатларини ифодалаш;
ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
ширкат ҳудудида ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш;
коммуникациялар, муҳандислик инфратузилмаси объектлари, умумий фойдаланиладиган бошқа иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
11. Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш усулларини белгилаш;
ширкат аъзоларининг ширкат аъзолигига кириш ва умумий харажатлар учун ҳар ойлик мажбурий бадаллари миқдорларини, шу жумладан ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича зарур харажатларни, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш харажатларини, ширкат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа умумий харажатларни белгилаш;
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкидан, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкидан қонун ҳужжатларида ва ширкат уставида белгиланган тартибда фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
ширкат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган хўжалик иморатлари ва бошқа иморатлар қуриш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга белгиланган тартибда олиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси танлаш ва ажратиш тўғрисидаги қарорлари асосида ишлаб чиқилган, келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ширкат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган хўжалик иморатлари ва бошқа иморатлар қуриш;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини реконструкция қилиш;
умумий мол-мулк объектини таъмирлаш, тиклаш зарур бўлган тақдирда ёки ширкат аъзоларининг кўчмас мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш учун боғдорчилик-узумчилик ер участкасидан фойдалана олиш;
ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмайдиган ҳолатларда умумий мол-мулкнинг бир қисмини бошқа шахсларга фойдаланишга ёки чекланган ҳолда фойдаланишга ширкат уставида белгиланган тартибда бериш;
ширкат аъзолари учун ишларни бажариш ва уларга хизматлар кўрсатиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ, устав мақсадлари доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
фаолиятнинг умумий масалаларини ҳал этиш учун ташкил этиладиган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари бирлашмаларига (уюшмаларига, иттифоқларига) кириш ва улар таркибидан чиқиш;
ширкат аъзоларидан улар ёки уларнинг вакиллари билан алоқа боғлаш учун боғланиш маълумотларини (почта ва/ёки электрон манзилини, телефон рақамларини) сўраб олиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
12. Ширкат қуйидагиларга мажбур:
белгиланган қоидалар, нормалар ва стандартларга, шунингдек ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ ширкат аъзоларининг умумий мол-мулки, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулки эҳтиёт қилиниши ва сақланишини таъминлаш;
ушбу Низомнинг ҳамда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорлари бажарилишини таъминлаш;
ҳар йили ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини белгилаш, шунингдек ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тузиш;
ҳар йили ширкатнинг даромадлари ва харажатлари сметасини ҳамда ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг бажарилиши бўйича ҳисобот тузиш;
ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган бадалларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш;
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулки ва ер участкаларидан ширкатнинг барча аъзолари томонидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
биноларнинг барча мулкдорлари, ижарачилари томонидан ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкидан, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
ширкат аъзоларининг учинчи шахслар билан ширкат аъзолари умумий мол-мулкини сақлаш, уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ муносабатларида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
ширкат аъзоларига ширкат аъзолари умумий мол-мулкининг ҳолати, амалга оширилган ва ошириладиган харажатлар тўғрисида ахборот бериш, ширкат аъзоларининг умумий мажлисида ҳисобот бериш.
Ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
IV. Ширкатга аъзолик. Ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
13. Ўзбекистон Республикасининг боғдорчилик-узумчилик ер участкаларига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини олган фуқаролари ширкат аъзолари ҳисобланадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
14. Ширкатга аъзолик боғдорчилик-узумчилик ер участкалари эгаларида ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ширкат таркибига қабул қилиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб пайдо бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
16. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ер ҳақидаги қонунларга мувофиқ тўхтатилади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тўхтатилиши туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкасини олиб қўйиш ҳоллари ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўхтатилганда ширкат аъзоларининг кўрган зарарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган асослар бўйича ширкатдан аъзоларни чиқариш ширкат бошқарувининг илтимосномаси бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.
Агар фуқаролар ёки улар билан бирга яшайдиган ва у билан умумий хўжалик юритадиган уларнинг оила аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш учун томорқа ер участкаларидан фойдалансалар ёки бошқа ширкатнинг аъзолари ҳисоблансалар бундай фуқаролар ширкат аъзолари бўлиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
18. Ширкат ташкил этилган ҳудуддаги иморатни сотиб олувчи шахслар уларда иморат ва иншоотга мулк ҳуқуқи пайдо бўлган ва улар ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан ширкат аъзолигига қабул қилинган пайтдан бошлаб ширкат аъзоларига айланадилар.
Ширкат аъзосининг боғдорчилик-узумчилик ер участкасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бериш билан боғлиқ битимлар нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
кириш бадаллари — ташкилий сарф-харажатларга ва ҳужжатларни расмийлаштиришга ширкат аъзолари томонидан тўланган пул маблағлари;
аъзолик бадаллари — ширкат билан меҳнат шартномалари тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ширкатнинг бошқа жорий харажатлари учун ҳар ойда тўланадиган пул маблағлари;
мақсадли бадаллар — умумий фойдаланиладиган объектларни сотиб олиш (ташкил этиш) учун тўланган пул маблағлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
20. Ҳар бир бадал турининг миқдори ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
21. Ширкат аъзоси:
ширкатнинг бошқа аъзолари розилигисиз ўз мол-мулкини мустақил тасарруф этиш;
боғдорчилик-узумчилик ер участкасининг мақсадли вазифасига мувофиқ унда мустақил хўжалик юритиш;
шаҳарсозлик, экологик, санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ боғдорчилик-узумчилик ер участкасида мавжуд иморатлар ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш;
ҳам шахсан ўзи, ҳам ўз вакили орқали ширкат фаолиятида қатнашиш, шунингдек ширкатнинг бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
ширкат фаолияти бошқарувини такомиллаштириш, унинг органлари ишидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
ширкатнинг фаолияти, мол-мулкининг ҳолати ва қилинган сарф-харажатлари тўғрисида маълумот олиш;
ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва ширкат бошқарувининг унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва ширкат бошқарувининг қарорларини бажаришга;
боғдорчилик-узумчилик ер участкасидан унинг мақсадли вазифаларига мувофиқ фойдаланишга;
шаҳарсозлик, экология, техник, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига ва боғдорчилик-узумчилик ер участкасини сақлаш меъёрларига риоя қилишга;
умумий мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш учун зарур бўлган кириш, аъзолик ва мақсадли бадалларни ўзига тегишли ер участкаси майдони улушига мутаносиб равишда ўз вақтида тўлашга ва харажатларда қатнашишга, коммунал хизматларни ўз вақтида тўлашга;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашга;
умумий мулк объектларидан бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузмасдан фақат уларнинг тўғридан-тўғри вазифасига кўра фойдаланишга;
умумий мулк объектларини тиклаш зарур бўлганда ёки ширкатнинг бошқа аъзолари мол-мулкига етказилиши эҳтимоли бўлган зарарнинг олдини олиш учун боғдорчилик-узумчилик ер участкасига киришни таъминлашга мажбур.
Ширкат аъзолари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
23. Умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкат томонидан кириш бадаллари ва мақсадли бадаллар ҳисобига сотиб олинади ёки ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
24. Умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкатнинг якка тартибда боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланадиган аъзоларининг умумий улушли мулки ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
25. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори бўйича ташкил этилган махсус жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган ёки ташкил этилган умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкатнинг мол-мулки ҳисобланади.
26. Ширкатнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ширкатга берилган маблағлар махсус жамғармани ташкил этади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
27. Махсус жамғарма маблағлари ширкат фаолиятининг мақсадлари ва предметини амалга ошириш учун сарфланади.
28. Санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, доимий яшаш учун фойдаланишга яроқли бўлган иморатлар ширкат аъзосининг аризасига кўра ҳамда архитектура ва қурилиш органларининг хулосаси бўйича туман (шаҳар) ҳокими томонидан тураржой тоифасига ўтказилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
30. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш бир йилда камида бир марта чақирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
31. Ширкат аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил тамом бўлгандан кейин 60 кундан кечикмай ўтказилади.
Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошқарувнинг, ширкат аъзолари умумий сонининг камида 10 фоизини ташкил этадиган ширкат аъзоларининг ташаббуси билан, шунингдек тафтиш комиссияси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаби бўйича чақирилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
33. Қуйидаги масалаларни ҳал этиш ширкат аъзолари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киради:
ширкат уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ширкатнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш, ширкатнинг кириш, аъзолик ва мақсадли бадаллари миқдорларини белгилаш;
ширкатнинг махсус жамғармасини ташкил этиш;
ширкат аъзоларининг бошқарув раисининг фаолиятига ва ширкатнинг тафтиш комиссиясига тегишли аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш;
ширкатнинг штатдаги ходимлари ички меҳнат тартиби қоидаларини қабул қилиш ва ўзгартириш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни сотиб олиш, сотиш, бериш, алмаштириш, ижарага бериш тўғрисида, шунингдек уларни балансдан чиқариш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
37. Қуйидаги масалаларни ҳал этиш бошқарув ваколатига киради:
умумий йиғилишни чақириш ва ўтказишни ташкил этиш;
даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметаси лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
умумий фойдаланиладиган объектларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек сақлаш юзасидан шартномалар тузиш;
умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ширкат маблағларини тасарруф этиш;
ширкат аъзолари томонидан ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланадиган бадалларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
хўжалик фаолиятини юритиш учун ижро этувчи директорни ёллаш;
ширкатнинг мол-мулкига хизмат кўрсатиш ва хўжалик фаолиятини юритиш, шу жумладан иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун ходимлар ёллаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
38. Ширкат молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун унинг аъзоларининг умумий йиғилиши ширкат аъзоларидан камида уч кишидан иборат таркибда тафтиш комиссияси сайлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
39. Тафтиш комиссияси икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга сайланади. Ширкат бошқаруви аъзолари тафтиш комиссияси таркибига кириши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
40. Ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини ва унинг бошқарувини текшириш учун ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши аудиторлик ташкилотини жалб этиш ҳуқуқига эга.
41. Тафтиш комиссияси:
ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини бир йилда камида бир марта режали тафтишдан ўтказади;
ширкат аъзолари умумий йиғилишига йиллик ҳисобот ҳамда мажбурий тўловлар ва бадаллар миқдорлари бўйича хулосани тақдим этади;
ўз фаолияти тўғрисида умумий йиғилишда ҳисобот беради;
ширкатнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан қонун ҳужжатлари талабларига, ширкатнинг таъсис ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади.
42. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган асос бўйича ва тартибда суднинг қарори билан амалга оширилади.