Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоқнинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, минтақалар аҳолисини сифатли ичимлик суви таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар Кенгаши «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда «Лойиҳа» деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига тўлов муддати 25 йил, шу жумладан имтиёзли даври беш йил бўлган кредит берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Осиё тараққиёт банкининг кредити Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги кредит битими асосида берилади;
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
инвестиция даври (2002 — 2006 йиллар)да фоизлар ва воситачилик ҳақи Осиё тараққиёт банкининг кредити ҳисобига қопланади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2007 йил 1 январдан бошлаб асосий қарзни қоплаш, кредит бўйича воситачилик ҳақи ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармалари маблағлари ҳисобига амалга оширилади етишмаётган қисми эса — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2008 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ОТБ кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга етишмаётган қисмига маблағлар назарда тутилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
3. Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ва коммунал-фойдаланиш бирлашмалари, Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаларининг ўз маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда вилоятлар ва шаҳарлар бюджетлари захира жамғармалари, шунингдек манфаатдор корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига Лойиҳани молиялаштиришда қатнашишни таъминласинлар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 январдаги 6-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 3-сон, 13-модда)
4. Лойиҳа бўйича батафсил техник-иқтисодий ҳамда муҳандислик-лойиҳа ҳужжатларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда кредит маблағларини жамлаш ва қайтариш тартиби ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши учун масъулият «Ўзкоммунхизмат» агентлигига юклансин.
5. Қуйидагилар:
Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Осиё тараққиёт банки билан Кредит битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга;
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Лойиҳа битимини, шунингдек Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган шаҳарларнинг «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармалари билан Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолашга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битими, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича бир ҳафта муддатда юридик хулоса берсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2006 — 2010 йилларга инвестиция дастурларини шакллантиришда, лойиҳани молиялаштиришда Ўзбекистон Республикасининг етмаган улушини қоплаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ҳар йилги умумий лимити доирасида маблағларни назарда тутсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 сентябрдаги 217-сонли қарори таҳририда)
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда 7 кишидан иборат Лойиҳани бошқариш гуруҳини ташкил этсин, шунингдек Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда жойларда ҳар бири 5 кишидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини ташкил этсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида эришилган келишувга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даври мобайнида бевосита етказиб берувчилар ва пудратчилардан харид қилинадиган товарлар (бажариладиган ишлар, хизматлар) Ҳукуматнинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши сифатида солиқ тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва божхона тўловлари (ягона ижтимоий тўлов ва божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Бунда Лойиҳани амалга ошириш доирасида пудратчилар 2011 йил 1 январгача бўлган даврда буюртмачи тўлаши учун тақдим қилинадиган бажарилган ишлар ҳажмига, истисно тариқасида, қўшилган қиймат солиғининг нул ставкасини қўллайдилар.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Лойиҳани амалга оширишда, шу жумладан Лойиҳа доирасида қўлланган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари ҳисобига Ҳукумат улушининг қатъий ҳисоби юритилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 3-сон, 13-модда)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомаларига биноан мазкур Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визалари консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визаларнинг берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.