1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб, болали оилаларга давлат томонидан ёрдамни кучайтириш, ёш авлодни камол топтириш ва тарбиялаш учун шароитлар яратиш мақсадида:
1. 1996 йил 1 апрелидан бошлаб 16 ёшгача бўлган боласи бор оилаларга ҳар ойлик нафақалар миқдорлари оширилсин ва улар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгилансин:
бир нафар боласи бор оилаларга — 40 фоиз;
икки нафар боласи бор оилаларга — 80 фоиз;
уч нафар боласи бор оилаларга — 120 фоиз;
тўрт нафар ва ундан кўп боласи бор оилаларга — 150 фоиз.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.06 Бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қараганлик учун оналарга бериладиган нафақалар]
2. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш учун ҳар ойлик нафақалар миқдорлари кўпайтирилсин ва улар энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоиз миқдорида белгилансин.
3. Болали оилаларга кўрсатиб ўтилган нафақалар миқдорларининг оширилиши билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда республика давлат бюджети ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маблағлари ҳисобидан қоплансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги энг кам ойлик иш ҳақи ва меҳнат пенсиялари миқдорларини ошириш юзасидан ўн кун муддатда таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармони 4-бандининг бола икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш учун оналарга нафақалар миқдорига доир биринчи хатбоши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1288-сон Фармонининг 1-банди 1996 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклансин.