1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВ, ТЕХНИК, ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ВА ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2182]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сонли «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2859, 21.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сон «Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлари бўйича 2010 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалларида кўзда тутилган ходимлар сони доирасида, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига риоя қилган ҳолда жорий қилинади;
Намунавий штатларни жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқартирилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.
3. Олий таълим муассасаларининг ректорлари штат жадвалларини тасдиқланган намунавий штатларга қатъий амал қилган ҳолда мослаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
485/1-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
200-КК-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 декабрь,
107-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон қарорига ИЛОВА
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
намунавий штатлари
Т/р
Таркибий тузилмалар ва лавозимлар номланиши
Талабаларнинг келтирилган контингенти
500 гача
501 дан 1000 гача
1001 дан 1500 гача
1501 дан 2000 гача
2001 дан 2500 гача
2501 дан 3000 гача
3001 дан 3500 гача
3501 дан 4000 гача
4001 дан 5000 гача
5001 дан 6500 гача
6501 дан 8000 гача
8000 дан юқори
А
Б
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
I. РЕКТОРАТ
1.
Ректор (филиал директори)
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
2.
Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари)
1
1
3.
Ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари)
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
4.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари)
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
5.
Илмий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари)
мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
6.
Халқаро алоқалар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари)
мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4.
Ўқув ишлари бўйича инспектор
1
1
1
2
2
2
2
2
2
2
2
2
5.
Диспетчер
1
2
2
2
2
2
2
2
2
2
2
6.
Статист
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
V. МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ
1.
Бўлим бошлиғи
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
2.
Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича катта инспектор
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
1
Тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи
1.
Катта инспектор
1
1
1
1
1
1
1
1
1
2.
Инспектор
1
1
1
1
1
1
1
1
2
2
2
2
VI. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ (2000 гача бўлган контингентда—ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СЕКТОРИ)
мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
7.
Концертмейстер (етакчи концертмейстер)
мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ–381-сон «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 228-модда) мувофиқ ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари ходимларининг штат бирлиги мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади.
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ИЛОВА
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
меъёрлари
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ходимларининг сони кундузги ва сиртқи таълим шаклларидаги талабаларнинг, шунингдек магистрантларнинг (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) келтирилган контингентидан келиб чиққан ҳолда Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) мувофиқ аниқланади. ОТМ талабаларининг келтирилган контингенти жорий календарь йилнинг бошида амалда мавжуд талабалар сони асосида қуйидаги коэффициентларни қўллаган ҳолда ҳисобланади:
кундузги таълим талабалари учун — 1,0;
сиртқи таълим талабалари учун — 0,4.
2. Талабаларнинг келтирилган контингенти 8000 нафардан зиёд бўлган ОТМ ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
3. ОТМ қошидаги ўқув телестудиялар, театрлар, ботаник боғлар, ўқув-илмий станциялар, базалар, полигонлар, музейлар, виварийлар, спорт иншоотлари (комплекслар) ва бошқаларнинг ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ–381-сон «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 228-модда) мувофиқ ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари ходимларининг штат бирлиги ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
II. ОТМДА АЛОҲИДА ТУЗИЛМАЛАР ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ НОРМАТИВЛАРИ
§1. Ректорат
5. Илмий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозими талабаларнинг келтирилган контингенти 1000 нафардан зиёд бўлган ҳолда қуйидаги шартларнинг бири мавжуд бўлганида киритилади:
давлат гранти ёки хўжалик шартномаси асосида ОТМ томонидан илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши ва ОТМда илмий-тадқиқот сектори, муаммовий лабораториялар ва бошқаларнинг мавжудлиги;
ОТМда стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчилар институтининг мавжудлиги;
6. Халқаро алоқалар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори асосида ОТМ томонидан халқаро фаолият юритилган тақдирда ҳамда хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик битимлари мавжуд бўлганида киритилади.
7. Бош муҳандис лавозими талабаларнинг келтирилган контингенти 2500 нафардан зиёд бўлган ҳолда ёки ОТМда мураккаб ўқув-лаборатория ва технологик асбоб-ускуналар мавжуд бўлганида киритилади. Асбоб-ускунани ўқув-лаборатория ва технологик жиҳатдан мураккаб жиҳозлар тоифасига киритилиши тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идоранинг хулосаси асосида амалга оширилади.
8. Бош механик ва бош энергетик лавозимлари ОТМда 30 дан 50 минг кв.метргача умумий ўқув-лаборатория, турар жой ва бошқа майдон мавжуд бўлганда киритилади.
50 минг кв.метрдан зиёд бўлган умумий ўқув-лаборатория, турар ва бошқа майдонга эга ОТМда Намунавий штатларга мувофиқ белгиланган ОТМ ходимларининг умумий сони доирасида бош механик ва бош энергетикларнинг бўлимлари алоҳида тузилиши мумкин.
9. Ихтисослашган Кенгашнинг илмий котиби лавозими илмий даражаларни олиш учун диссертацияларни қабул қилиш бўйича ихтисослашган Кенгаш ташкил этилган ОТМга 1 бирлик сонида киритилади.
2000 нафардан кейинги ҳар 1000 нафар сиртқи таълим талабалари учун қўшимча 1 бирлик сиртқи таълим бўйича услубчи лавозими киритилади.
§3. Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими (сектори)
14. Катта инспектор лавозими ОТМда стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчилар контингенти 100 нафардан зиёд бўлганида киритилади. Кейинги ҳар 100 нафар стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчилар сонига қўшимча 1 бирлик катта инспектор лавозими киритилади.
15. Халқаро бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори асосида ОТМ томонидан халқаро фаолият юритилган тақдирда ҳамда хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик битимлари мавжуд бўлганда ташкил этилади.
Халқаро бўлимда қуйидаги лавозимлар киритилади:
бўлим бошлиғи — 1 бирлик;
услубчи — 1 бирлик.
§5. Кутубхона
16. ОТМ кутубхона ходимларининг штат бирлиги ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
кундузги таълим талабалари сони 201 дан 400 гача бўлганда — 0,5 бирлик;
кундузги таълим талабалари сони 401 ва ундан зиёд бўлганда, кейинги ҳар 200 нафар талаба учун қўшимча 0,5 бирлик лавозим киритилади, лекин факультет учун 3 штат бирлигидан ошмаган ҳолда.
22. Ўқув ишлари бўйича диспетчери лавозими кундузги таълим факультетида талабалар контингенти сони 500 кишидан юқори бўлганда 1 бирлик, талабалар контингенти сони 1000 нафардан юқори бўлганда қўшимча 1 бирлик киритилади.
факультетда талабаларнинг келтирилган контингенти сони 200 дан юқори бўлганда — 1 бирлик;
факультетда талабаларнинг келтирилган контингенти сони 700 дан юқори бўлганда — 2 бирлик;
талабаларнинг келтирилган контингенти сони 700 дан юқори бўлганда, кейинги ҳар 1000 талабаларнинг келтирилган контингенти учун қўшимча 1 бирлик киритилади.
§8. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази)
25. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) декани лавозими малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчиларининг сони ўртача йиллик ҳисобда:
100 нафаргача тингловчилар бўлганда — 0,5 бирлик;
100 нафардан ортиқ тингловчилар бўлганда — 1 бирлик киритилади.
26. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) учун 1 бирлик услубчи лавозими киритилади.
27. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) учун 1 бирлик котиб—иш юритувчи лавозими киритилади.
§9. Магистратура бўлими
28. Магистратура бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) белгиланган штат бирликларига мувофиқ ташкил этилади.
Бунда бўлим бошлиғи ва услубчи лавозимлари:
ОТМда магистрантлар сони 200 нафаргача бўлганида — 0,5 бирлик;
ОТМда магистрантлар сони 201 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1 бирлик киритилади.
§10. Биринчи ва иккинчи бўлим
29. Биринчи бўлимнинг бўлим бошлиғи ва инспектор лавозимлари ҳамда иккинчи бўлимнинг бўлим бошлиғи, 1-тоифали муҳандиси, катта инспектори ва муҳандиси лавозимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.
31. Омборчи лавозими алоҳида турувчи ҳар бир омборхона (омбор) учун 1 бирлик ҳисобидан киритилади, радиоактив моддалар сақланаётган омборхона бундан мустасно.
33. Бино коменданти лавозими ҳар бир алоҳида турувчи бино учун 1 бирликдан киритилади, талабалар турар жойлари бинолари бундан мустасно.
34. Хўжалик мудири лавозими 400 ва ундан ортиқ нафар талаба истиқомат қилувчи ҳар бир талабалар турар жойи учун 1 бирликдан киритилади.
35. ОТМда иссиқлик энергияси, газ таъминоти ва ёнғин хавфсизлиги марказлаштирилган бошқарув тугмаси мавжуд бўлганида кеча-кундуз ишловчи диспетчерлик пости ташкил этилади ва ҳар бир постга 4 бирликдан иборат бўлган диспетчерлик хизмати операторлари лавозимлари киритилади.
36. Талабалар турар жойи мудири лавозими ҳар бир талабалар турар жойига 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
37. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозими қуйидагилар бўйича киритилади:
слесарь-сантехник — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган 2000 кв.метр майдон учун 1 бирлик;
электромонтёр — 500 ёритиш нуқталари учун 1 бирлик;
дурадгор — 2500 кв.метр майдон учун 1 бирлик, лекин ҳар бир ОТМга 1 бирлик лавозимдан кам бўлмаган ҳолда;
вентиляция ва кондиционерлаштириш тизимларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича чилангар — 100 та марказдан қочувчи (центробеж) ва деразали ускуналарга хизмат кўрсатиш учун 1 бирлик лавозимда киритилади.
38. Пол пардозловчи лавозими 7500 кв.метр паркет поли учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
39. Хизмат биноларини тозаловчи фаррош лавозими 550 кв.метр тозалаш майдони учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Хизмат биноларини тозаловчи фаррошларнинг қўшимча лавозимлари қуйидаги ҳолларда белгиланади:
икки сменада ишловчи ОТМларида — 550 кв.метр тозалаш майдони учун 0,12 бирлик лавозимдан келиб чиққан ҳолда;
иккидан ортиқ сменада ишловчи ОТМларида — 550 кв.метр тозалаш майдони учун 0,3 бирлик лавозимдан келиб чиққан ҳолда.
41. Гардероб (жиҳозланган кийим сақлаш жойлари) мавжуд бўлганда бир сменада (лекин 2,5 сменадан ортиқ бўлмаган ҳолда) 250 та хизмат кўрсатиш жойлари учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиқувчи гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими (мавсумий 6 ой) киритилади.
42. Лифтчи лавозими бир сменада (лекин 2,5 сменадан ортиқ бўлмаган ҳолда) бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган бир лифт ёки лифтлар гуруҳи учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиқиб киритилади.
43. Қоровул лавозими алоҳида турувчи бинонинг кеча-кундуз ишловчи бир қўриқлаш пости учун дам олиш ва байрам кунларини инобатга олган ҳолда 4 та бирликдан кўп бўлмаган ҳолда киритилади.
44. Боғбон лавозими ОТМнинг кўкаламзорлаштириладиган ҳар бир 2 га майдони учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
45. Ҳовли супурувчи (дворник) лавозими ОТМнинг тозаланадиган 2500 кв.метр майдони учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
46. Хўжалик бекаси (кастелянша) лавозими талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 250 кишига 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
47. Паспортист лавозими:
талабалар турар жойида 500 кишигача истиқомат қилувчи ОТМ учун 0,5 бирлик;
талабалар турар жойида 501 нафар ва ундан ортиқ киши истиқомат қилувчи ОТМ учун 1 бирлик.
48. ОТМларида 1000 нафардан ортиқ киши истиқомат қиладиган уч ва ундан ортиқ бир-бирига яқин турувчи талабалар турар жойлари бинолари мавжуд бўлганида, талабалар турар жойлари талабалар шаҳарчасига бирлаштирилиши мумкин.
Талабалар шаҳарчаси ташкил этилганида, 1 бирликдан иборат бўлган талабалар шаҳарчаси директори лавозими киритилади.
49. Диспетчер — гараж бошлиғи лавозими ОТМда сони 5 тадан кам бўлмаган автотранспорт воситалари бўлган транспорт хўжалиги (гараж) мавжуд бўлганда киритилади. Сони 5 тадан кам автотранспорт воситаси мавжуд бўлса, ОТМ раҳбарининг буйруғига мувофиқ ОТМнинг маъмурий ходимларидан бирига гараж бошлиғи вазифаларини бажариш юкланади.
Сони 5 тадан ортиқ автотранспорт воситаси мавжуд бўлганида 1 бирлик механик лавозими киритилади.
50. Ҳайдовчи лавозими ОТМ балансида мавжуд ҳар бир фойдаланилаётган автотранспорт воситаси учун 1 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини сақлаш ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
51. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ходимлар сонига қараб, хизмат ва навбатчи автомашиналар учун қуйидаги чегаралар белгиланган:
1 та хизмат машинаси — ОТМ учун;
1 та навбатчи машина — ходимлар сони 100 нафаргача бўлганида;
2 та навбатчи машина — ходимлар сони 100 дан 200 нафаргача бўлганида;
3 та навбатчи машина — ходимлар сони 200 дан 300 нафаргача бўлганида;
4 та навбатчи машина — ходимлар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлганида.
ОТМнинг таълим жараёни хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, талабалар контингентини инобатга олиб махсус автомашиналарга (юк автомашинаси, автобус) қуйидаги лимитлар ўрнатилади:
талабалар сони 5000 нафаргача бўлганда — 1 та махсус автомашина;
талабалар сони 5000 нафардан кўп бўлганда — 2 та махсус автомашина.
52. Қозонхонаси, вентиляцион, компрессор, бойлер жиҳозлари, насос станциялари ва бошқа эксплуатация-коммуникация бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
53. ОТМда телефон станцияси мавжуд бўлган ҳолларда Автоматлаштирилган телефон станциясига қуйидаги лавозимлар киритилади:
300 дан ортиқ телефон боғламалари мавжуд ҳолда 1 бирлик станция бошлиғи лавозими;
1 бирлик алоқа муҳандиси лавозими;
1 бирлик алоқа бўйича техник лавозими;
ҳар 300 телефон боғламалари (параллел боғламалари билан биргаликда) учун 1 бирлик алоқачи (алоқа электр монтёри) лавозими киритилади.
§13. Ўқув-ёрдамчи ходимлар
54. ОТМнинг ўқув-ёрдамчи ходимлара сони қуйидаги меъёрлар асосида аниқланади:
кафедрага 1 бирлик кабинет мудири лавозими;
техника, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги ОТМда лаборантларнинг штат бирлиги профессор-ўқитувчилар таркибига 1:7 нисбатда, бошқа ОТМда 1:10 нисбатда белгиланади;
Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университетларида лаборантларнинг штат бирлиги профессор-ўқитувчилар таркибига 1:5 нисбатда белгиланади;
техника, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги ОТМ ҳамда Ўзбекистон миллий университетидаги катта лаборантларнинг штат бирлиги лаборантларга 1:3 нисбатда бошқа ОТМларида 1:5 нисбатда белгиланади;
муҳандис, техник ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг штат бирлиги тегишли жиҳозлар билан таъминланган жой мавжуд бўлганда лаборантларнинг сонига 1:10 нисбатда белгиланади;
санъат ва маданият йўналишлари бўйича тайёрловчи ОТМ ва факультетларда концертмейстер ва етакчи концертмейстерларнинг штат бирлиги таълим жараёнининг хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
55. ОТМнинг мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг илтимосномалари асосида ўқув-ёрдамчи ходимлари сони мазкур меъёрлар асосида белгиланган ўқув-ёрдамчи ходимларнинг умумий штат бирлиги сонидан 20% дан кўп бўлмаган миқдорга кўпайтирилиши мумкин.
§14. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати
56. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизматининг штат бирликлари сони ва лавозимлари жорий ва капитал таъмирлаш ҳажмларидан, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган иш турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
57. Ушбу меъёр асосида тузиладиган штат жадвалини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга ОТМни асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги материалларни (талабалар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми ва бошқалар) раҳбар, бош бухгалтер ва режа-молия бўлимининг бошлиғи томонидан имзоланган ҳолда илова қилишлари шарт.
58. Ушбу меъёр ҳамда ОТМнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларига мувофиқ тузиладиган штат жадвалининг тўғрилиги юзасидан жавобгарлик ОТМнинг раҳбарлари ва режа-молия бўлими ходимларига юклатилади.