1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси;
3.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида
Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини табиий офатлардан муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, республикада табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил қилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги ПФ-5168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 917-модда)
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.14.00.00 Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш. Фуқароларни ҳимоя қилиш]
3. Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза этишни таъминлашга раҳбарлик қилиш:
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимларига;
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда — вазирларга, давлат қўмиталари ва уюшмалар бошқарувлари раисларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг директорлари ва бошлиқларига юклансин.
(3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2153-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 12-сон, 227-модда)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар ҳудудий органлари негизида фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)ни ташкил этсинлар.
Ушбу банднинг бажарилиши тўғрисида 1996 йилнинг 15 апрелигача ахборот берсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 4 март,
ПФ-1378-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 19-модда; 1998 й., 12-сон, 227-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 917-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)