1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сонли «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тузилмаларининг ҳокимият ваколатларини қисқартириш, давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини аниқ чегаралаб қўйиш, шунингдек республика давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.
2. Республика давлат бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилишини таъминлаш;
ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ташқи ва ички хавфсизлигини таъминлаш;
мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишни ташкил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг таълим, тиббий хизмат, ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳада умумдавлат бошқарув тизими фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
тегишли ҳуқуқий муҳитни яратиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш;
солиқлар, божхона тўловларини йиғиш, давлат даромадларини тақсимлаш йўли билан хазинага оид вазифаларни амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан тузилган маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги этиб қайта ташкил қилиш;
Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси этиб қайта ташкил қилиш;
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат») этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитасини тугатиш.
4. Республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати иловага мувофиқ белгилансин.
5. Иловада кўрсатилган республика давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жамиятни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ янгиланган ўз низомларини ҳамда бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси босқичма-босқич икки ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этиладиган давлат бошқарув органларининг ташкилий тузилмалари ва функциялари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. А. Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 декабрь,
ПФ-3358-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига ИЛОВА
Республика давлат бошқаруви органлари
рўйхати
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
I. Вазирликлар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(II бўлимнинг 6-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги ПФ-3441-сонли Фармонига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси
(II-бўлимнинг 7—11-бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги 3441-сонли Фармонига мувофиқ 6—10-бандларига ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
III. Агентликлар
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги
3. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
4. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
5. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
7. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
IV. Қўмиталар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
V. Марказлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
VI. Инспекциялар
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси