1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат даромадига ўтказиладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади».
2. «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон Фармони 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошлари чиқариб ташлансин.
3. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига божхона қонунчилигини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар олиб келиниши фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарлик буюмларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара этиш ҳуқуқи берилсин»;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «давлат мулкига ўтказиш» сўзлари «давлат даромадига ўтказиш учун божхона органлари томонидан мусодара қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.