toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 01.10.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
«Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон Фармони 7-бандидаги «хорижий валютадаги тушумдан солиқ тўлашдан ва валютани Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотишдан» сўзлари «хорижий валютадаги тушумдан ваколатли банкларга мажбурий сотишдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармони билан тасдиқланган Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисидаги низомнинг 3.1-бандидаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонининг 3-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонига илованинг 32-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига илованинг 2-бандидаги «а» кичик банди, 3 ва 4-бандлари.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 октябрь,
ПФ-3323-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 06/18/5296/0534-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон)