1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига қўшимчалар киритилсин:
1. «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармонида:
1-банднинг охиридаги «тақиқлансин» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «Қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.» деган сўзлар қўшилсин;
2-банднинг биринчи хатбоши охиридаги «ҳисоблансин» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.» деган сўзлар қўшилсин.
2. «Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши охиридаги «жўнатсинлар» сўзидан кейин вергул қўйилиб, «қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;» деган сўзлар қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 92-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон)