toggle_night_mode
Ҳужжат 05.01.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси ишининг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашда ижро этувчи орган фаолиятини ва ходимларнинг моддий манфаатдорлигини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг Уставига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 январь,
4-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
«Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг Уставига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2.2-банднинг 2.2.9-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.2.9. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида қимматбаҳо металлар, уран ҳамда уларга йўлдош фойдали қазилмаларга оид геология-қидирув ишларини бажариш».
2. 3.12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3.12.Бош директор Кузатувчи кенгаш билан келишган ҳолда Комбинат ходимларининг иш ҳақи миқдорини тасдиқлайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 6-модда)