1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш тартиби.
2-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби республика давлат мустақиллигининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биноларида;
(4-моддасининг биринчи қисми 1-банди «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати биносида;
г) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг биноларида;
д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг биноларида;
(4-модданинг биринчи қисми 1-бандининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
(4-модданинг биринчи қисми 1-бандининг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
ж) Ўзбекистон Республикаси Прокуратура идораларининг биноларида;
з) Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг биноларида;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган залларда, судларнинг суд мажлислари залларида, шунингдек туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда;
(4-моддасининг биринчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;
(4-моддасининг биринчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида;
(4-моддасининг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва ўзга чет эл паспортларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад столбаларида ўрнатиб қўйилади.
8) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторларининг почта вагонлари ва почта қутиларида.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонунига асосан 8-банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари мажлис залларида, судларнинг суд мажлислари залларида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш идоралари — туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда фойдаланишлари мумкин.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқи берилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.