1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш тартиби.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Oʻzbekiston» деб ёзиб қўйилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Oʻzbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 1-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
(4-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларининг олд томонига;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 2-банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
(4-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳ тантанали равишда рўйхатга олинадиган мажлислар залларига;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
(4-модда биринчи қисми 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг;
(4-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарига жойлаштирилади;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг);
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг;
нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивларнинг;
қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг муҳрларида ва ҳужжатлари бланкаларида;
(4-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида;
(4-модданинг биринчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда акс эттирилади.
(4-моддаси биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан 11 ва 12-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвиридан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
5-модда
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)