1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш тартиби.
2-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби республика давлат мустақиллигининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — олтин рангида тасвирланган.
г) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг биноларида;
д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, республика Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг биноларида;
ж) Ўзбекистон Республикаси Прокуратура идораларининг биноларида;
з) Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг биноларида;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган биноларда, судлар ва ҳакамлик судлари суд мажлислари ўтказаётган хоналарда, шунингдек туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, унинг Раёсати қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа идораларнинг, Ўзбекистон Республикаси судлари ва ҳакамлик судларининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг, давлат нотариал контораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан муҳрлар ва бланкаларда гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида;
6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва ўзга чет эл паспортларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад столбаларида ўрнатиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари мажлис залларида, судлар ва ҳакамлик судлари — суд ўтказиладиган мажлис залларида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш идоралари — туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқи берилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.