toggle_night_mode
Ҳужжат 08.02.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ҳамда давлат суд экспертлари ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 декабрь,
321-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда «давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш» деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
давлат суд эксперти — давлат суд-экспертиза муассасасининг ўз хизмат вазифаларини бажариш тартибида суд экспертизасини ўтказувчи суд эксперти;
наф олувчи — суғурталанган шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган (ҳалок бўлган) тақдирда суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
суғурта қилинган шахс — фойдасига суғурта амалга ошириладиган ва суғурта бадали тўланган давлат суд эксперти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган ва суғурталовчи билан суғурта муносабатларига киришган тегишли суд-экспертлик ташкилотлари;
суғурталовчи — умумий суғурта қилиш соҳасида мажбурий суғурталаш учун лицензияга эга бўлган суғурта компанияси;
суғурта суммаси — давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи унинг доирасида суғурта товони тўлаш мажбуриятини олган пул маблағлари суммаси;
суғурта товони — ҳар бир суғурта қилинган шахс учун суғурта суммаси доирасида ушбу Низомда қайд этилган ҳолатларда суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) тўланадиган пул маблағлари суммаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта мукофоти — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатларда суғурта қилдирувчи суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта ҳодисаси — давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси даврида ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси — (кейинги ўринларда «давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси» деб аталади) суғурталовчи у бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти) юзасидан суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) меҳнатда майиб бўлганлиги ёки у меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги муносабати билан суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнатда майиб бўлиш — ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча ёки турғун йўқотиши.
3. Суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) етказилган маънавий зарар давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича қопланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш полиси давлат томонидан мажбурий суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
II. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш ва шартнома шартларини ўзгартириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
7. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган суғурталаш муддати давомида амал қилади.
9. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисоб рақамига давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.
10. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиш даврида давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида суғурта қилдирувчи суғурталовчига уч иш кунидан кечикмай хабар қилиши шарт.
11. Суғурта қилдирувчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ариза олинганда суғурталовчи, зарурат бўлганда, давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча битимни тузади ва суғурта полисини қайтадан расмийлаштиради.
12. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиш даврида шартнома шартлари ўзгарган тақдирда ўзгарган шартларга кўра суғурта мукофотига тузатиш киритилади. Бунда суғурта мукофоти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида томонларнинг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига тузилган қўшимча битим тузилган кундан бошлаб уч иш куни давомида бажарилиши лозим.
III. Суғурта суммаси, суғурта мукофоти ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси ҳар бир суғурта қилинган шахс учун давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган кунда Ўзбекистон Республикасида амал қилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилинган шахслар сонини суғурта суммасига ва 3,4 фоиз миқдорида белгиланган суғурта тарифига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта тарифларининг давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтида амалда бўлган суғурта тарифлари бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.
15. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.
Суғурта қилдирувчининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш иш берувчининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга мўлжалланган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
16. Агар суғурталовчи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиш даврида суғурта товонини тўлаган бўлса, давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси тўланган суғурта товони суммаси миқдорига камайтирилади. Бунда суғурта қилдирувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб равишда суғурта мукофотини етти иш куни мобайнида қўшимча равишда тўлаши шарт.
IV. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
17. Суғурта қилдирувчи:
суғурталовчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
суғурта қилинган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурталанган шахсларнинг камайган сонига ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг тугалланмаган даврига мутаносиб қисмини олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Суғурта қилдирувчи:
давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда суғурта мукофотини тўлаши;
суғурта қилинган шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилинган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги борасида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Суғурталовчи:
суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларига доир ахборотларни текшириш ҳуқуқига эга.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Суғурталовчи:
суғурта қилдирувчини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва (ёки) суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини далиллар билан асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечикмай қарор қабул қилиши ва суғурта товонини тўлаши шарт.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Суғурта қилинган шахс:
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчига суғурта товонини тўлаш ҳақида ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта товони олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши шароитларини текширишда, зарурият бўлганда, ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда иштирок этиш;
суғурта қилдирувчидан суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
22. Наф олувчи:
суғурта товонини олиш ҳақидаги талаб билан суғурталовчига мурожаат қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта товонини олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи, суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
суғурталанган шахс ўз меҳнат вазифаларини бажараётганда ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ҳақида суғурта қилдирувчига хабар қилиш;
суғурта ҳодисасини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни суғурта қилдирувчидан олиш ҳуқуқига эга.
V. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлаш тартиби ва шартлари
23. Суғурталовчи қуйидаги ҳолатларда:
а) суғурта қилинган шахс ишлаган даврда ёки ишдан бўшагандан кейин бир йил ичида ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган)да суғурта суммасининг 100 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) суғурта қилинган шахсга ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ногиронлик берилган бўлса:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — суғурта суммасининг 80 фоизи миқдорида;
(23-банд «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — суғурта суммасининг 65 фоизи миқдорида;
(23-банд «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — суғурта суммасининг 50 фоизи миқдорида;
(23-банд «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
в) соғлиғига бошқача йўл билан зарар етказилса — ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ миқдорда суғурта товони тўлайди.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
24. Суғурта қилинган шахс (наф олувчи) суғурталовчига суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талаб билдирилган аризани:
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурта полисини (мавжуд бўлса);
ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ишлаб чиқаришда юзага келган бахтсиз ҳодиса махсус терговининг далолатномаси, Тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг хулосаси, низо вужудга келганда — суд қарорини);
Кейинги таҳрирга қаранг.
наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилинган шахс вафот этган тақдирда ҳам суғурта қилинган шахснинг вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинади.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Суғурта ҳодисаси тан олинганда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у ҳар қайси томон учун бир нусхадан — уч нусхада, суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда бу ҳақда суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) унинг суғурта товонини тўлаш талабидан иборат бўлган ариза билан ёзма мурожаатидан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якунловчи қоидалар
27. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш қонунчилиги бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Суғурталовчи _________________________________________________________ га‎‎‎

(суғурталовчининг номи)

Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисида
‎АРИЗА

_______________________________________________________________ номидан‎‎‎

(Суғурталанувчининг номи)‎

________________________________________________________________ асосида‎‎‎

(ҳужжатнинг номи)‎

иш кўрувчи шахс ____________________________________________________‎‎____‎

(ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)‎

Сиздан Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.‎‎‎

1. Суғурталанувчининг реквизитлари:‎‎‎
почта манзили: ______________________________________________________‎‎____
телефони: __________ факси _________ e-mail: ___________________________‎‎____
ариза берувчи — жисмоний шахснинг паспорти:

серияси _____________ тартиб рақами ___________________

20___ йил «___» ____________да ______________ томонидан берилган.‎‎
2. Суғурталанувчининг банк реквизитлари:‎‎
банкнинг номи ______________________________________________________‎‎____
ҳисоб рақами № _____________________________________________________‎‎____
хизмат кўрсатувчи банк МФО __________ СТИР _________________________‎‎____
3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:‎‎
а) меҳнат шартномаси (контракти) нусхаси;‎‎
б) __________________________________.‎‎

4. Биз ушбу Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.‎‎

____________________

___________________________________‎

(имзо)

(суғурталанувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О)‎

20___ йил «___» _________________‎‎
М.Ў.‎‎
5. Ариза ___________________________________________________________‎‎_____

(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)

томонидан қабул қилинди ва дафтарда 20___ йил «___» _____________________да _______-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилди.‎‎
‎‎Аризага
‎ИЛОВА
‎‎Давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадиган шахслар
‎РЎЙХАТИ

Т/р‎

Суғурта қилинадиган шахсларнинг Ф.И.О.‎

Туғилган йили‎

Паспорти: серияси______, №________, ким томонидан ва қачон берилган

Наф олувчининг Ф.И.О.‎

Паспорти: серияси_______, №________, ким томонидан ва қачон берилган‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

‎1

2‎
3‎
4...‎
Суғурталанувчи:
Раҳбар: ‎‎
___________‎‎
(имзо)‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 522-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)